Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 01:33

Дилшода Матчанова, журналист


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Ким уруш тарафдори? Ҳеч ким! Ким қон тўкилишини истайди? Ҳеч ким!

Украина аскари ўладими, рус аскари ҳибсга олинадими, йигитларнинг йиғлаётганини кўриб кўз ёшларимизни оқизиб ичимиздан ўтганини ўзимиз билиб фақатгина томошабин бўлиб ўтирибмиз.

Улар эса гўё икки буюк давлат пул тиккан аренада жанг қилаётган гладиаторлар.

Мен Инсон тарафдориман. Аммо бугунги эмпатия ақл билан эмас, ҳиссиёт билан йўғрилганлиги информацион урушда ўз манфаатини ўйлаётганларга жуда қўл келяпти.

АҚШга миграция бўлган украиналиклар сони 2010 йилда АҚШ аҳолисининг 0,33 фоизини, деярли 4 млн украиналиклар ташкил этарди, бугунги статистикадан хабарим йўқ. Бу сонлар билан қизиққаним сабаби, АҚШнинг қайси штатига, бурчагига борманг албатта украиналик ёлланма ишчи бор.

Негадир Зеленский президент бўлганидан кейин ҳам бу оқим тўхтамади. Бугун бу президент қаҳрамон! У қўрқиб миллиардларни олиб қочиб кетмади, лекин халқ қочишга мажбур бўлди. У деярли ҳар куни эфирда, лекин халққа бундан наф бўляптими? Йўқ. У тинмай ёрдам сўраш билан овора, уруш тўхтадими? Йўқ! Ҳар бир олқишдан лаззат олаётган актёрга ўхшайди. Шу президентга куни қолган Украина буюк давлатларнинг ўйинчоғига, уларнинг жанг майдонига айланди, холос. Ўз обрўйини эмас, халқини ўйлаган президент музокара столига нега ҳамон ўтирмайди?!

Нега Путиннинг талабларига НАТО эътибор бермаган ва нега шу кунгача ўлаётган 6 млн.га яқин мусулмонлар (Ироқ, Сирия, Сомали, Яман, Судан) бегуноҳ қирилаётган болалар учун дунё шу даражада ваҳимага тушмаганди?

Жабрдийда Зеленскийга АҚШ ва Европа ёрдамчи, дунё наздида босқинчи Путин золим фашистга айланди.

Буюк сиёсатчи - табассуми ортида темир тиши бор давлат раҳбари билан Украинани барбод қилаётган ёш сиёсатчи актёрни таққослаш тўғримикан?

Менинг империям қуласа ёки корхонам касодга учраса ким айбдор бўлади?

Қўшни ақлсиз бўлса ундан қўрқиш керак, уйингга албатта зарар етказади. Менинг қўшним ортимда нималарнидир режалаштираётганини билсам ва бунга аниқ далилларим бўлса мен уни инсофга чақиришим шарт. Бунга амал қилинмас экан, қўшнилар орасида низо келиб чиқиши табиий ҳол".

XS
SM
MD
LG