Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 00:39

Моҳира Асадова, хонанда


Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

"Мен ҳар қандай урушга жуда қаршиман! У қайси давлат ёки территорияда бўлишидан қатъий назар Уруш бўлишига қаршиман!

Бегуноҳ болалар, ота-она қариялар, умуман инсонларни бевақт вафот этишига сабаб бўладиган урушлар ҳеч қачон бўлиши керак эмас.

Урушнинг оқибатида неча асрлар давомида бунёд этилган тарихий обидалар, бинолар, шаҳарлар тиклаб бўлмас даражада вайрон бўляпти, бу келажак авлод вакилларига ҳам ўз кучини кўрсатади.

Тинч яшаб келаётган аҳоли ўз жонини асраб қолиш учун яшаб турган манзил-маконини ташлаб, ўзга юртларга ҳижрат қилишга мажбур бўлади.

Болалигимдан Ота-Онам доим "Чумолини ҳам уйи бузилмасин" деб ўргатиб келишган.

Туғилиб ўсган юрти, уйини ташлаб, мавҳумликка гирифтор бўлишликни, яқин инсони кўз ўнгида бевақт вафот этишини, бугуноҳ инсонлар жабр кўраётганини ҳар бир инсон ўзини шу инсонлар ўрнига қўйиб, ҳис қилиши Шарт деб ўйлайман..

Нима учун 21 асрда ҳам номинг ўчгур "УРУШ" давом этяпти?

Ахир ҳеч ким бу замин, бир парча ерни ўзи билан олиб кетмаганку шу вақтгача..

Нега тарихга назар солмайди Одамзод???

Не-не шоҳлар, гадолар ўтмади бу Она заминимиздан ва кимлар ҳали келиб-кетмайди...

Наҳотки, ИНСОННИНГ УМРИДАН АЗИЗ БЎЛСА, БУ БИР ПАРЧА ЕР УЧУН, КИМЛАРНИНГДИР ШАХСИЙ АМБИЦИЯСИ, "МЕНИ" УЧУН НЕГА ДОИМ ОДДИЙ ХАЛҚ ЖАБР КЎРИШИ КЕРАК???

Наҳотки, мана шу ҳеч кимга керакмас урушларни тўхтата оладиган бир ақлли ташкилот, одил ҳакамлар топилмаса????

Ўз жигаргўшасидан айрилаётган Оналар қайғусига шерикман, чунки, мен ҳам Онаман!!! Она сифатида ҲАР ҚАНДАЙ УРУШГА ҚАРШИМАН!!! ҲЕЧ КИМНИ ҲАҚҚИ ЙЎҚ БЕГУНОҲ ИНСОНЛАРНИ ТИНЧИНИ БУЗИШГА, УНИ УМРИНИ БЕВАҚТ ҲАЗОН БЎЛИШИГА!!!

ФАЛАСТИН, СУРИЯ, ЛИВАН, УКРАИНА, ХИТОЙ.. ИНСОНЛАРГА НИСБАТАН ЎТКАЗИЛАЁТГАН БЕШАВҚАТ УРУШ, ГЕНОЦИТЛАРНИ ТЎҲТИШ ТАРАФДОРИМАН!!!

ЙЎҚОЛСИН УРУШ, НОМИНГ ЎЧСИН УРУШ!!!!!!"

XS
SM
MD
LG