Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:14

Дима Қаюм, блогер


Дима Қаюм, блогер.
Дима Қаюм, блогер.

"Россия-Украина можаросини илк кунларидан блогер сифатида кузатиб бормоқдаман.

Бир мустақил давлатга бошқа бир давлат қуролли хужум қилиши, қон тўкилиши, болалар ва катталар қурбон бўлиши, қочқинлар пайдо бўлишини кескин қоралайман!

Қанча тез музокаралар ҳал бўлса, шунча яхши.

Қрим, Луганск, Донецк, Мариуполни Украинанинг бир бўлаги деб хисоблайман!

Шу можароларни кузатиб турган Ўзбекистон хукумати ҳам тушинчага эга бўлиши, Россия билан ҳар қандай иқтисодий ва ҳарбий бирлашувларга, яқинликни ўйлаб, халқнинг фикрини ўрганиб ҳамкорлик қилишини сўраб қоламан!".

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG