Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2022, Тошкент вақти: 23:21

Умид "Зеленский" (Исабоев), актёр


"Ноҳақ қанча қон тўкилди, қанча бегуноҳ одамлар ўлиб кетишди. Юртдошларимиз қанча-қанчаси шу урушни деб сарсон бўлишди.

Жудаям ачинарли ҳолат бўлди. Жуда ачинаман".

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG