Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 02:26

Умид Сориев, журналист.


"Путин ва Путин Россияси Марказий Осиё республикалари, жумладан Ўзбекистон халқи учун ҳам кейинги 30 йил ичида ҳеч қандай яхшилик келтирмади.

Авторитар режимларни, Андижон қатлиоми сингари реакцион ҳаракатларни қўллаб қувватлаб келди.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

Украина ҳудудий яхлитлигини 2014 йилда бузиб Қрим, Донецк, Луганск ҳудудларини аннексия қилгани етмагандек, шу йилнинг 24 февралида Украина тупроғига бостириб кирди.

Шаҳару қишлоқларни вайрон қилганини, Бучадаги, Мариуполдаги мудҳиш жиноятларини уялмай-нетмай ҳарбий амалиёт деб атади. Аслида буни ҳар қандай ҳалқаро қонун қоидаларни менсимаслик, инсониятга қарши жиноят деб баҳолаш керак.

Шусиз ҳам иқтисоди чўкиб абгор ҳолатга келган Ўзбекистон иқтисодиётига бу уруш ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон банкларида рубль билан боғлиқ муносабатни, Россиянинг санкцияларини айланиб ўтишда мамлакат иқтисодий имкониятларидан фойдаланишга уринишларнику қўяверайлик.

Санкциялар Россияда ишлаётган миллионлаб мигрантлар иш ўринларига ҳалокатли таъсир кўрсатди. Оқибатда улар оилаларига жўнатаётган пул миқдори кескин камайди. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қисқа вақт ичида кескин ошиши кузатилди. Кечагина Тошкент дўконларида 1100 дан сотилган буханка нон 1600 сўмга етди. Ўзбекистон унининг бозорлардаги 280-300 минг сўмга кўтарилди.

Буниси ҳам майли, биз ўзимизни ўзимиз боқиб олармиз. Лекин энг ёмони, Россиянинг Марказий Осиёга босқинчилик кайфияти сўнмаганида. Рус шовинистлари, катта сиёсий партиялар раҳбарлари Қозоғистон ҳудуди Россияники эканлиги, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари рус губернияси бўлганлигини бот-бот такрорламоқда.

Путинчилар собиқ СССРни қайта тиклаб, ўзлари бошқа халқлар устидан яна гегемонлик қилмоқчилиги аён. Энг хатарлиси ҳам ана шунда. Кремл пропагандасини телевизорда кўравериб зомби бўлиб қолган путинпараст ватандошларимиз буни англашлари керак".

XS
SM
MD
LG