Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:17

Зулфиқор Мусоқов, кинорежиссёр


"Биринчидан, мен сиёсатдан жуда узоқ одамман.

Иккинчидан, халқимизга, миллатимизга тинчлик тилаб қоламан. Бу менинг шахсий фикрим.

Менинг биттаю битта тилагим, бу можаро тезроқ тугасин. Мен у томон ҳам, бу томон ҳам бўлолмайман. Мен Ўзбекистон томонман. Бу гап сизга ёқадими йўқми, билмайман. Менинг бу ҳақда шахсий фикрим бор. Мен шу ватанимда ўсиб улғайган одамман. Шу!"

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

XS
SM
MD
LG