Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:51

Дадахон Ёқубов, тележурналист


Биз хеч қачон агрессор томонда бўлмаймиз. Украинада бизнинг мустақиллигимиз тақдири ҳал бўлмоқда. Аввал Ватан, кейин жон!

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

Ўлмас Кашчей...

Ўлмас Кашчей... ўлмади,

Кўнгли ҳамон тўлмади.

Гўдакларни ютади.

Қиз-жувонни тутади.

Овунчоғи урушдир,

Одамларни қиришдир.

Гул -боғларни ёқади,

Вахимали боқади.

Ҳасадга тўла ичи,

Нисорга етар кучи.

Гоҳи ўнгда, гоҳ тушда,

Саркарда бўлармушда.

Ғолибликда мақтаниб,

Полкларига таяниб.

Руҳларни чирқиратар,

Яроғин ярқиратар.

Олисларда қол уруш,

Кашчейвой, тириш-буриш.

Эртакларга тезроқ қайт,

Инс-жинсларга афсун айт!

Хотиралар очилсин,

Гуллар бўлиб сочилсин.

Ҳар экилган дарахтда,

Жасурлар турар тахтда.

Инсон қадри юксалсин.

Орзулари ушалсин.

Ватани боғлар бўлсин.

Ҳур диёр нурга тўлсин!

Ўлмас Кашчей, алвидо,

Тун қарида бўл адо!!!

XS
SM
MD
LG