Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2022, Тошкент вақти: 02:44

Аъзам Турғунов, инсон ҳуқуқи фаоли


"Аввалига Путин бу уруш эмас, аслида Украинадаги русийзабон фуқароларни ва бошқаларни Украинадаги бандерачи миллатчилар зулмидан озод қилиш учун ўтказилаётган махсус операция деб, жахон жамоатчилигини ишонтирмоқчи бўлди.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

Балки, 60-70 йил аввал бўлганида бундай афсоналарга ишониш мумкин эди, аммо хозирги тараққий этган ахборот технологиялари асрида бу дарсга тайёрланмай келган ўқувчининг тушунарсиз ғулдирашига ёки қўпол қилиб айтганда, какашка қилиб қўйган болакайнинг баҳонасига ўхшаб кетади.

Бу урушнинг режиссёрлари хозирча ўзлари мўлжаллаган мақсадларига қисман эришди, яъни Россияни ва ўрис олигархларини унча-мунча ҳолдан тойдиришди.

Кейинги этапда , агар уруш сценарийсини ёзганлар шуни хоҳласа, Путин албатта суд қилинади ва худди Нюренберг процессида бўлгани каби, яъни Гитлерга иттифоқчи бўлган Италия, Япония, Руминия...каби давлатлар раҳбарлари суд қилиниб, ўша давлатларга маълум санкциялар қўлланилгани каби, агрессор Путин ҳам махкамага тортилади ва унга қўшиб унга хайриҳоҳ бўлган давлатлар ҳам жазоланади.

Айни дамда бу жуда муҳим эмас. Муҳими шуки, 448,978кв.км худудга, аҳоли сони 35.445.000 киши бўлган Ўзбекистон хукумати ва фуқароларининг бу урушга бўлган муносабати.

Ачинарли томони шундаки, путинчилар, агар Путин бўлмаганида НАТО Ўзбекистонга ҳам кириб келиши мумкин эди, дея иддао қилишади. Айтайлик, кириб келдиям дейлик.Ахволимиз хозиргидан ҳам баттар ёмонлашадими?! Ёки Путин НАТОни Украинада тўхтатиб қолди дейлик. Ундан кейин Ўзбекистонга Россия ёки Хитой кириб келса, ахволимиз бирданига яхшиланиб қоладими?!
Шундай хатар вужудга келса, Ўзбекистон хукумати Ашраф ёки Дўстим каби, халқини ўз холига ташлаб қочмаслигига ким кафолат беради?!

Москвада КПССнинг охирги съездида беназир инсон Андрей Сахаров Марказий Осиё ва Афғонистон халқлари шаъни ва обрўсини ҳимоя қилиб, “биз шу вақтгача бу халқларни басмач дедик, интернационал ёрдам бериш бахонасида у ерга танклар ва автоматлар билан бостириб кирдик, уларни душман деб атадик, ахир, интернационал ёрдам трактор, китоб-дафтарлар билан берилмайдими, ахир ўз юртини босқинчилардан ҳимоя қилганларни эмас, ўзга юртга бостириб кирганларни басмач, душман дейилмайдими” деган оташин ва тарихий нутқини сўзлаганида, фақат Ўзбекистон делегацияси уни гапиришига тўсқинлик қилиб, оёқлари билан депсиниб ўтирган эди.

Камига Турсуной Қозоқова исмли Чирчиқлик ўқитувчи минбарга чиқиб, “мен ўзбек халқи номидан сиздай академикдан нафратланаман”(я от имени узбекского народа презираю вас, как академика) деган эди. Шунда съездлар саройида ўтирган Болтиқ бўйи ва Арманистон делегацияси, биз бундай одамлар билан битта залда ўтирмаймиз деб съездлар саройини тарк этишган эди.

Тарихчиларимизнинг айтишича, Кауфман қўшинлари Тошкентни босиб олишида сотқинлар хизматидан унумли фойдаланган. Шаҳарни босиб олганидан сўнг барча эркаклар ва ўғил болаларни қатл қилган ва аёллар ҳамда қизларни солдатларга тухфа қилиб берган. Бунга қаршилик қилган аёллар ҳам қатл қилинган.

Аммо, шу шароитга рози бўлиб, кўникиб,ҳаттоки рус аскарига ўз ихтиёри билан хотин бўлиб яшаган ва улардан авлод қолдирган хотин -қизлар ҳам бўлган. Кауфманнинг махфий буйруғига кўра, ана ўша болалар маълум муддат ўтганидан сўнг махсус болалар уйига топширилган ва ўзбекча исм-фамилия берилиб, алоҳида тарбия қилинган.

Мен хозирги кунда Путин ва Россия агрессиясини ўлиб-тирилиб ҳимоя қилаётган нусхаларда Кауфман лойиҳаси вакилларини кўргандек бўлаяпман.
Президент на сиёсатчимас, на иқтисодчимас.... Урушга ўзининг мустақил фикрини билдира олмади... балки киши билмас, орқаваротдан қандайдир ёрдам ҳам бераётгандир.. Шундай вазиятда Рамзанни мукофотлаб, унга ҳурмат кўрсатиши, умуман ошиб тушди".

XS
SM
MD
LG