Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2023, Тошкент вақти: 04:16

Обидхон Мамадалиев, микробиолог


"Мана Россия армиясининг мустақил Украина давлатига варварлик босқини бошлаганига 3 ой бўлди. Шу вақт ичида Путиннинг қотиллари мустақил ва озодликсевар Украинани вайрон қилмоқда. Гўдаклар, қариялар, аёллар ва ниҳоят бегуноҳ инсонлар ҳалок этилмоқда. Бугун дунёнинг барча давлатлари Украина халқига ёрдам бермоқда. Украина ғолиб бўлади, бунга ҳамманинг имони комил.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

Энг ёмони Марказий Осиё давлатлари босқинчи қотил "Путлер" ва унинг ҳукумати, пропагандачилари, пулидан қон иси келадиган бойлари билан алоқани узмаган. Путлер ва унинг қотилларига Ўзбекистонга кириш тақиқланмаяпти. Улар ўйлашаяпти бизга келмайди деб, аммо бу катта хато. Путлерчилар ҳеч кимни аямайди ва Ўзбекистон атрофида унинг базалари жойлашган.

Бугун сизлар Украина тарафдорларини таъқиб этар экансиз, нейтралликни пешлаб, унда рашистларни ҳам таъқиб этинг. Бугун вақти келди 30 йил давомида қилинмаган ишни қилинг. Яъни исми шарифимизни миллийлаштиринг. Буни аллақачон Путлер базалари борлигига қарамасдан Тожикистон қилди. Рашистлар пропаганда каналларига тақиқ қўйинг, нега ақл ўргатиб ёшларни заҳарлайди.

Ҳукуматда хам рашистлар тарафдори бўлган амалдорлардан воз кечинг. Рус олигархлари пулларини Ўзбекистонга киришини тақиқланг, бу пуллардан украин халқининг қони ҳиди келмоқда. Рашистлардан гўёки қочиб келаётган IT ва бошқаларга ишонманг, уларнинг нияти бошқа. Манга кўрдингиз, аҳволни.
"Путлер" пропагандачилари кунда аллақачон қардош қозоқларга тазйиқ бошлади ва биз хам четдамасмиз.

Саводсиз Лукашенкога юқори манбалардан жавоб қайтаринг. Ўзбекистон мустақиллиги абадий, сиз раҳбарларни мустақил халқ сайлаган, шунинг учун уларнинг келишини ва тазйиқларига жавоб беринг юқори минбарлардан туриб.
"Путлер" олигархлари пулларига бизнес очтирманг, чунки улар мустақилликка таҳдид . Пулларда қон иси бор.

Дунёнинг иккинчи кучли армияси деб билинган рашистлар пароканда, порахўр, талончи, лаёқатсиз экани маълум бўлди. Ўн минглаб рус аскари Украина ерларида ётибди, қотиллар Ўз халқига ҳам беҳурмат. Бундай қонхўрлар билан ҳамкорлик бу хиёнат ва жиноят".

XS
SM
MD
LG