Линклар

Шошилинч хабар
01 декабр 2022, Тошкент вақти: 02:23

Муаззам Иброҳимова, шифокор, ёзувчи


"Яқинда, аниқроғи 9-май куни Россия босқинининг жажжи қурбонлари хотирасига бағишланган "Биз болалар урушга қаршимиз" акциясини ташкил қилдик. ББС чиройли ёритди. Ғоя муаллифи ўзимман.

Россия босқини: Гапириш фурсати

Россиянинг Украинага расман эълон қилинмаган уруши ҳозирнинг ўзида ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Путин Украинага тажовузни уруш эмас, балки "махсус ҳарбий амалиёт" деб атаган ва рус матбуотида "уруш" сўзини расман тақиқлаган.

Ўзбекистон ҳукумати бу борада "нейтрал" позицияни эгаллаган; расмий баёнотларда фақат "Украинадаги вазият" ҳақида сўз боради.

Аммо СССР парчаланиши арафасида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, мустақиллик учун курашган ўзбек зиёлилари-чи? Улар Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрда? Урушнинг Ўзбекистон ва минтақа учун оқибатлари қандай бўлади?

Озодлик ўзбек зиёлиларининг бу борадаги фикрларини сўради.

Турк дунёси журналистлари уюшмаси, Турк дунёси болалари фонди, "Туркистон юлдузлари" жамоатчилик фонди ҳамкорликда ташкил қилганимиз билан ягона ҳомий турмуш ўртоғим бўлди. Акция ижтимоий тармоқларда ёритилганидан сўнг троллар хужумига учрадим. Туҳматлар қилишди.

Гўёки мен АҚШ дан, Ғарбдан ва Украина элчисидан катта маблағ олиб бу ишга қўл урибман. Ўзи акцияга кетган бор сарф харажатни ҳисобласак -кулгули сумма чиқади. Икки ярим миллион сўмнинг нари -бериси. Наҳотки шу арзимаган маблағни ҳам кимдандир олсам?

Одамлар шу даражада манқуртлашиб кетдики, виждон амри билан қилинган эзгу иш ҳам кимнингдир "буюртмаси" деб қабул қилинади. Нима учун урушга қарши ўтказилган кичик бир тадбир - виждон буюртмаси бўлмаслиги керак?!

Энг ёмони "фаластинлик, суриялик , Роҳинжа болалари ўлганида қаерда эдингиз ?" дейишади. Агар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимни кузатган бўлишсайди, мен ҳамиша ҳар қандай урушларга қарши чиқиб ўз қарашларимни баён этиб келганман.

Бироқ, рус зомби қутисидан узила олмайдиган, онги каллакланиб, виждони ухлатилиб, бошқарилаётган роботлар ёзаётганларимизни ўқиш, қилаётган амалларимизни кўриш учун вақт ажратишмайди.

Яқинда яна бир хайрли ишни амалга оширмоқчимиз. Туркий оналарнинг Россия оналарига мурожаати. Лойиҳа онлайн тарзда, зум орқали амалга оширилади. Мақсад- фарзандини бегона тупроққа, харбий операция эмас, қирғинбаротга, ажал гирдобига юбораётган оналарнинг кўзини очиш!

Ахир бу босқинда фақат украин аскарлари эмас, рус, татар, бошқирд, ёқут, тува, саха, қорачой, ингуш, ўзбек...хуллас ўнлаб миллат фарзандлари қурбон бўлмоқда. Оналар боласини харбий учоқда уриб туширилсин, бомбаларда портласин, автомат ўқларидан ҳалок бўлсин деб туғмайдику!

Бу лойиҳани ҳам ҳеч ким молиялаштираётгани йўқ. Виждон амри, урушни тўхтатишга озгина бўлсада ҳисса қўшиш ва юрагимизда милтиллаётган умид билан қўл уряпмиз холос.

Яна бир яхши хабар, Америкалик ўзбек режиссёри Набижон Раззоқов билан ҳамкорлик, ҳаммуаллифликда 1920-йиллардаги Миллий озодлик ҳаракатлари қаҳрамонларидан Шермуҳаммадбек ва Нурмуҳаммадбек қўрбошилар ҳаётига бағишланган "Туркистон учун" (ишчи номи) ҳужжатли фильмини суратга олиш ишларини якунладик. Тасвирга олиш ишлари Америка, Туркия , Тошкент, Андижон, Марғилон, Тошлоқда амалга оширилди. Ўнлаб архивлар ўрганилди, янги маълумотлар излаб топилди.

Кўзига Путиндан бошқаси кўринмайдиган Ватандошларимга оғир бўлсада бир гап айтаман.

Яқинда Президент фармони билан оқланган миллий қаҳрамонларимизни бизга "босмачи" деб танитиб, миямизни заҳарлашди. Бугун ўз эрки, Ватан озодлиги учун курашаётган "бандерачи"лар ҳам ўз халқининг миллий қахрамонидир!

Чор Россияси худди шу тарзда бир ярим аср аввал Ўрта Осиё ерларига босқинчилик қилиб, қирғинбарот қилган эди. Туркистон халқини оми, саводсиз, маданиятсиз деб хақоратга кўмиб, ўзларича бу тупроқларда "цивилилизация" ўчоғига айлантирдилар. Лекин ниманинг ҳисобига?

Шу саволни аксарият ватандошларимга бераман. Афсуски, аксариятининг онгида тўғри жавоб бўлсада айтмай, қарши савол берадилар.

"Хўш, Россия босқинчи давлат. Аммо Америка босиб олса нима қиламиз? Ундан кўра Путинга қул бўлганимиз яхши эмасми?

Кулгули эмасми?

Ёши 40-50дан ўтган, соч соқоли мош-гуруч бўлиб қолган одамлар чупа-чупс ялаб, мультфильм кўриб ўтирадиган боланинг саволини беришса!

Нега биз кимгадир қул бўлишимиз керак?"

XS
SM
MD
LG