Линклар

Шошилинч хабар
02 октябр 2022, Тошкент вақти: 14:23

NYT: Уруш бошланганидан бери 75 мингдан ортиқ рус аскари ўлган ёки яраланган


75 000 дан ортиқ рус аскари, яъни февраль ойида Украинага бостириб кириш учун жалб этилган рус қўшинининг қарийб ярми ўлдирилган ёки яраланган.

Бу ҳақда New York Times нашри яқинда Украинада бўлиб қайтган америкалик конгрессмен сўзларига таяниб хабар берди.

Исми ошкор этилмаган конгрессменга кўра, бундай маълумот Вакиллар палатаси учун разведка хизматлари тақдим этган махфий эслатмада келтирилган.

Газетанинг ўзи эса уруш шароитида бу маълумотнинг ҳақиқийлигини текшириш имконсизлигини эслатган.

Ҳарбий талафотлар Россияда тинчлик даврида ҳам давлат сири ҳисобланади. Россия армияси қурбонлари сони бўйича янгиланган расмий маълумотлар йўқ.

Марказий разведка бошқармасининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, жангларда 15 000 рус кучлари ҳалок бўлган.

Янги рақамлар, агар тасдиқланса, Украина стратегик Херсон шаҳрини қайтариб олиш учун мамлакатнинг Россия томонидан босиб олинган жанубий қисмида қарши ҳужумни давом эттираётган бир пайтда Россия учун катта йўқотиш бўлади.

Урушдан олдин 290 минг аҳолига эга бўлган шаҳар, урушнинг дастлабки босқичидан кейин ҳозирда Москва томонидан тайинланган маъмурият остида.

XS
SM
MD
LG