ШҲТ саммити ва иккиламчи санкциялар хавфи. Ўзбекистон иқтисодини нима кутмоқда?
ШҲТ саммити олдидан, Тошкентда аъзо давлатлар вазирлари, хавфсизлик хизматлари ҳамда Банклар уюшмаси раҳбарлари учрашди. Хусусан, 23 август куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” раислигида ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгашининг 18- йиғилиши бўлди.
Унда 2 муҳим стратегик ҳужжат – “ШҲТ банклар уюшмасига аъзо давлатларнинг 2022-2027 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳаракат режаси" ҳамда аъзо давлатлар "молиявий соҳада биргаликдаги фаолияти ва ҳамкорлигига оид ҳадли тамойиллар" ишлаб чиқилгани айтилди.
ШҲТга аъзо давлатлар: Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Россия.
Банклар уюшмасининг йирик аъзолари эса айнан Россия банклари ва уларнинг аксари, Россиянинг Украинага босқини ортидан ҳозир Ғарб санкциялари остида.
Бундай шароитда Ўзбекистон банклари улар билан қандай ҳамкорлик қилиши мумкин? Бу саволга қуйидаги мақолада жавоб изланди:
ШҲТ саммити муносабати билан Самарқандда ўқув йили 19 сентябрдан бошланади
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 19 сентябрдан бошланиши тўғрисида вилоят Халқ таълими бошқармаси 29 август куни маълум қилди.
«Мазкур жараёнлар ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларга яқин жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнлари жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан бошланишини маълум қиламиз», — дейилади расмий билдирувда.
Халқ таълими бошқармаси қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилишини ҳам қайд этган.