Линклар

Шошилинч хабар
03 май 2024, Тошкент вақти: 17:56
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.
Москвада қор кураётган ўзбек мигрантлари.

Москвада мигрантлар ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида рус армиясига қўшилишга тарғиб қилинди. Уруш хроникаси

Урушнинг 292-куни

Аннексия қилинган Мелитопол шаҳрида содир бўлган портлашлар ва ёнғинлар натижасида 200 га яқин россиялик аскар ҳалок бўлди ва яраланди, дея хабар беради Мелитопол мери Иван Федоров.

Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий казармаларда ёнғин чиқди.

Рус террорчилари бир кечанинг ўзида Одесса вилоятига 15 та камикадзе дронлар билан ҳужум уюштирди.

Россия, Украина ва Беларус ҳуқуқ фаоллари Тинчлик учун Нобел мукофоти билан тақдирланди

Европа Кенгаши Украинага 2023-йил учун 18 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакетини келишиб олди.

Британия ташқи ишлар вазири: Украина бўйича тинчлик музокараларидан Россия қайта қуролланиб олиш учун имконият сифатида фойдаланишига йўл қўйиб бўлмайди

The Insider ўтказган журналистик суриштурувда Кремлга алоқадор ва Россия Мудофаа вазирлигидан пудратларни олувчи рус миллиардерлари Искандар Маҳмудов ва Анедрей Бокарев шахсан ҳамда воситачилар ёрдамида Латвияда бизнес қилаётгани аниқланди.

АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.

6 декабр куни кечқурун рус армияси Херсон, Кривой Рог ва Краматорск инфратузилмасига зарба берди, бир киши ҳалок бўлди ва ярадорлар бор.

АҚШ Украинани Россия ҳудудига зарба беришга ундамайди ва бунга йўл қўймайди ҳам. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

АҚШ Украинага етказиб бераётган HIMARS ракета тизимларини Россиядаги нишонларга қарши ишлатилмаслиги учун яширинча ўзгартирди.

21:02 3.12.2022

Зеленский: Буғдой ортилган кемалар Эфиопия ва Сомалига жўнатилади

Украина президенти Владимир Зеленский “Украинадан ғалла” дастури бўйича 2023 йилнинг баҳоригача 60 га яқин кемада дон экспорт қилиши кутилаётганини айтди.

Ўзининг кундалик кечки видеомурожаатида Зеленский буғдой ортилган биринчи кема Эфиопияга жўнаб кетгани ва унинг ортидан иккинчи кема Самалига сузишини қўшимча қилди.

"Бугун "Украинадан ғалла" ташаббусимиз доирасида учинчи кема Одесса портига кирди. Йигирма беш минг тонна буғдой Сомалига гуманитар ёрдам сифатида жўнатилади. Чорноморск портида иккинчи кема юклашни тугатган. У Эфиопияга жўнайди. Кема бортида 60 минг тонна буғдой бор. Умуман олганда, баҳор охиригача 60 га яқин кемани шундай инсонпарварлик юклари билан жўнатамиз. Бу том маънода миллионлаб одамлар учун очликдан қутулишдир. Мен Украина ташаббусига қўшилган барча ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдираман”, - Зеденский.

Россия босқини бошлангани ортидан қарийб олти ойлик қамалдан сўнг, июль ойи охирида Москва ва Киев ўртасида БМТ ва Туркия воситачилигида тузилган келишувга биноан Украинанинг Қора денгиздаги учта порти қамалдан чиқарилди.

Келишув Украинага деярли 13 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имконини берди, деди Зеленский ўз мурожаатида.

Ўтган шанба куни Украина ва иттифоқдош давлатлар очарчилик ва қурғоқчиликдан энг кўп зарар кўрган мамлакатларга 150 миллион долларлик дон экспорт қилиш режасини бошлаганди.

20:52 3.12.2022

G7 Россия нефти нархининг юқори чегарасини 60 доллар қилиб белгилади

"Катта еттилик" давлатлари ва унинг иттифоқчилари Россия нефти нархининг юқори чегарасини расман тасдиқлади. Бу Европа Иттифоқи максимал нарх 60 доллар бўлишига рози бўлганидан сўнг содир бўлди.

G7 ва Австралия қўшма баёнотида чеклов 5 декабрда ёки “тез орада” кучга кириши айтилган.

Европа Иттифоқи Польша қаршилигини енгиб, сиёсий келишувга эришгандан сўнг, Россиянинг денгизда ташиладиган хомашё нефтининг баррел нархини 60 долларга чеклаш бўйича келишиб олганди.

Бу чеклов Москванинг Украинадаги ҳарбий фаолиятини молиялаштириш қобилиятини чеклаш ва 5 декабрда Европа Иттифоқининг Россия хомашёсига эмбаргоси кучга кирганидан сўнг жаҳонда нефт нархининг кескин кўтарилиши олди олишга қаратилган.

Нархлар бўйича келишув тафсилотлари якшанба куни Европа Иттифоқининг юридик журналида эълон қилиниши кутилмоқда.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Лейн нарх чегарасининги жорий этилиши глобал энергия нархларини барқарорлаштиришга ёрдам беришини айтди.

Россия қуйи палатасининг ташқи ишлар қўмитаси эса Европа бу харакатлари билан энергия хавфсизлигини хавф остига қўяётганини айтиб чиқди.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак G7 нинг Россия нефтига нарх чегарасини – баррелига 60 доллар қилиб белгилаганига изоҳ берди.

Аввалроқ худди шундай қарор ЕИ ва Австралия томонидан ҳам қабул қилинган эди.

Ермак Телеграм-каналида “умуман олганда, Украина бу қарордан қониқиш ҳосил қилган, гарчи нархларни янада тубдан пасайтириш Россия режимига тезроқ чек қўйишга ёрдам беради” деб ёзди.


14:46 3.12.2022

Херсон яна ҳужумга тутилди

Россия кучлари Украина жанубидаги Херсон шаҳрини яна ҳужумга тутди. Яқинда ишғолдан озод қилинган шаҳар электр таъминотига зиён етган .

"Россия босқинчилари Херсонни ҳужумга тутди -- электр тармоқлари шикастланди. Шаҳар яна электр таъминотисиз қолди", - деди Херсон вилояти раҳбари Ярослав Янушевич Телеграмда.

Янушевич техник ходимлар зиённи бартараф этиш ва яқинда озод қилинган шаҳарни электр энергияси билан таъминлашга ҳаракат қилишаётганини қўшимча қилди.

Днепр дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Херсон 11 ноябрь куни рус кучлари дарёнинг чап қирғоғига чекинганидан сўнг Украина назоратига қайтарилди.

Россия артиллерияси дарёнинг нариги томонида янги позицияларни эгаллаб, ракеталар билан шаҳарни тинимсиз ҳужумга тутмоқда.

Янушевичнинг сўзларига кўра, бир кун аввал шаҳарда Россия ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Россиянинг мамлакат бўйлаб зарбалари тўлқинлари ортидан миллионлаб украиналиклар қиш бошланиши билан электр ва иссиқлик таъминотисиз қолган.

Россия президенти Владимир Путин 2 декабрь куни Украина инфратузилмасига навбатдаги ҳужумлар “муқаррар” эканини айтди.

Украина расмийлари эса вайрон этилган энергия тизимини тиклаш учун ҳамма нарсани қилишга ваъда бермоқда.

Украинадаги йирик энергетика ширкати бўлган DTEK бош директори Максим Тимченко 2 декабрь куни ширкатига тегишли олтита электр станциясининг барчасига ҳужум қилингани, баъзиларига бир неча бор ҳужум қилинганини айтди.

Шунга қарамай Тимченко "руслар учун Украинани зулматга чўмдиролмайди" деди. Унинг сўзларига кўра, барча станциялар тармоққа қайтарилган.

Шунга қарамай, энергия ишлаб чиқариш тақчиллиги ва электр энергиясини узатишда муаммолар бор дея, қўшимча қилди Тимченко Киев хавфсизлик форумида.

Унинг сўзларига кўра, Киевда "айланма бошқариладиган ўчиришларни жорий этишга ҳаракат қилмоқда: уч-тўрт соат электр таъминоти, кейин тўрт соатлик танаффус. Бу ҳолат кейинги ҳафтагача давом этади, умид қиламизки, агар бошқа ҳужумлар бўлмаса. . Аммо биз кейинги ҳужумларга тайёрмиз”, деди Тимченко

Бундан ташқари, DTEK раҳбари мамлакат учун етарли миқдорда кўмир захирасини тўплашга муваффақ бўлингани, электр энергияси ишлаб чиқариш учун етарли газ омбори ҳам борлигини қўшимча қилди. Демак, бутун мамлакат учун етарли қувватга эгамиз", деди Тимченко

Украина қуролли кучлари Бош штабининг маълум қилишича, ўтган кун давомида Украина қўшинлари Луганск ва Донецк вилоятларидаги 6 та аҳоли пункти, жумладан, Соледар ва Марьинка ҳудудида рус қўшинларининг ҳужумларини қайтарган. Купянский ва Лиманский йўналишларида, Харьков ва Луганск вилоятлари чегарасида, ташаббус Украина Қуролли Кучларига ўтган, Россия қўшинлари мудофаа жангларини олиб бормоқда, дейилади Украина бош штаби ҳисоботида

Украина расмийларига кўра, мамлакатнинг муҳим инфратузилмасига ракета зарбалари бериш хавфи юқорилигича қолмоқда. Запорожье вилоятида бир қанча аҳоли пунктлари ҳужумга тутилди, дея билдирди вилоят маъмурияти раҳбари Александр Старух.

21:58 2.12.2022

Олаф Шольц ва Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлди

Кремлнинг Телеграмдаги расмий каналига кўра, мулоқотда Украина атрофидаги вазият муҳокама қилинган.

“Украинанинг ҳар томонлама сиёсий ва молиявий дастакланиши Киев ҳар қандай музокара ғоясидан буткул бош тортишига олиб келмоқда. Қолаверса, бу радикал украин миллатчиларини тинч аҳолига қарши янги қонли жиноятлар содир этишга рағбатлантиради”, дейилади Кремль баёнотида.

Қайд этилишича, Россия президенти Германияни Украина воқеалари борасида “ўз ёндашувларини қайта кўриб чиқишга чақирган”. Шунингдек, “Шимолий оқим-1” ва “Шимолий оқим-2” газ қувурларига қарши “террорчилик ҳужуми” Россия масъул идоралари иштирокида тафтиш қилиниши зарурлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, Путин Истанбул туркум келишувларини тилга оларкан, “ғалла келишуви” тўлақонли амалга оширилиши билан бирга, Россия юкларини ташиш йўлидаги барча ғовлар ҳам олиб ташланиши кераклигини қўшимча қилгани айтилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG