Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2025, Тошкент вақти: 07:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:04 14.2.2023

Норвегия разведкаси: Россия кемалари ядро қуроли билан денгизга чиқмоқда

Норвегия разведка хизмати Россиянинг Шимолий флоти кемалари 30 йилдан бери илк марта денгизга тактик ядровий қурол олиб чиққанини маълум қилди. Бу разведка идорасининг йиллик ҳисоботида қайд этилган, деб ёзади РБК.

Ҳужжатда Совет Иттифоқи йилларида Шимолий флот ҳарбий кемалари мунтазам равишда денгизга тактик ядровий қурол билан чиққанини, бироқ “совуқ уруш” тугаганидан бери бунақа ҳолат кузатилмагани қайд этилган. Разведка маълумотига кўра, Украинада уруш бошланганидан сўнг “Россия учун ядровий қурол аҳамияти кескин ошган”.

“Россия ядровий потенциалининг катта қисми Шимолий флот сув ости кемаларида ҳамда сув усти кемаларда жойлашган. Ядро қуроли НАТО мамлакатлари иштирок этиши мумкин бўлган амалиёт вариантларида айниқса жиддий хавф туғдиради”, дея хулоса қилган норвег разведкаси.

18:01 14.2.2023

FT: АҚШ F-16 учоқлари Украинага берилишини ёки реэкспорт қилинишини истисно этмайди

Қўшма Штатлар Украинага F-16 замонавий жанговар қирувчи учоқларини бериши ёки улар бошқа мамлакат томонидан реэкспорт қилинишига рухсат этиши мумкин, деб ёзади Financial Times Вашингтондаги ўз манбаларига ҳавола берган ҳолда.
Хабарда урғуланишича, АҚШ мулозимлари “уруш чўзилишидан келиб чиқиб Киевга замонавий авиация берилишини ёки, лоақал, F-16 учоқлари бошқа мамлакатлар томонидан етказиб берилишига рухсат этилишини” тан оладилар.
Нашр маълумотига кўра, учоқлар бериш масаласи НАТО мамлакатлари мудофаа вазирларининг 14 февраль куни Брюсселда ўтадиган “Рамштайн” форматидаги учрашувида муҳокама қилинади.
Киев қирувчи учоқлар етказиб берилиши масаласини ўқ-дори ва снарядлар таъминоти масаласи каби “жуда муҳим” санайди, дея таъкидлаган FT суҳбатдошлари.
Мақолада ёзилишича, Брюсселдаги учрашувда Украинага ўқ-дори ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш энг асосий мавзу бўлади, зеро Россия ҳужуми манзарасида Украина армиясига айнан шулар зарур.
“Қирувчи учоқлар Россиянинг ҳарбий-ҳаво кучларига қарши курашда интеграциялашган ҲҲМ тизимлари каби самарали бўла олмайди”, деган FT суҳбатдоши.
“Рамштайн” форматидаги учрашувда Украина билан Ғарбнинг қурол-аслаҳа ширкатлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш масаласи ҳам кўрилиши мумкин.
Ғарб мамлакатларини танклар беришга кўндирганидан сўнг Украина ҳукумати энди қирувчи учоқлар ундириш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда.
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак баҳордаёқ украин учувчиларини тайёрлашни бошлашга ваъда берди ва мудофаа вазирига Киевга жанговар учоқлар етказиб бериш имкониятларини ўрганишни буюрди.
Франция президенти Эммануэл Макрон эса учоқлар бериш имкониятлари ҳақидаги саволга жавобан “ҳеч нарса эҳтимолдан холи эмас”лигини айтди. Қолаверса, Словакия Украинага МиГ-29 қирувчи учоқларини беришга тайёрлигини билдирган.
18:48 13.2.2023

The Guardian: Эрон Россияга узоққа учадиган зарбдор дронлар берган

Ноябрь ойида Эрон Россияга Украинада қўллаш учун камида 18 та олисга учар ракета отувчи дронларни яширинча етказиб берган

Бу ҳақда The Guardian дронлар олди-сотдиси, уларнинг имкониятлари ва ишлаб чиқариш билан хусусиятларидан хабардор Эрондаги манбаларига таянган ҳолда хабар берган.

Газета суҳбатдошига кўра, Россия қарийб 200 километр масофага уча оладиган ва ҳар бир қаноти остида биттадан ракета ташийдиган Mohajer-6 дронларидан олтита ҳамда Shahed 191 ва 129 русумли дронлардан 12 та олган.

Кейинги икки дрон кучайтирилган двигателларга эга бўлиб, бомбаларни нишонга ташлагач, базага қайтиб кела олади.

Дронларнинг катта қисми Россияга Каспий денгизи орқали катерда яширинча жўнатилган бўлса, қолганини Эроннинг давлат авиаширкати етказиб берган.

Шунингдек, газета манбаси Эрон фойдаланишни ташкил қилишда кўмаклашиш учун Москвага 54 нафар мутахассис йўллаганини билдирган.

Хабар қилинишича, дронлар ноябрь ойида Россия делегацияси ташрифидан сўнг етказиб берилган – ушбу ташрифдан бир неча кун олдин эса Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Эрон Россияга дронлар берганини илк бор тан олган эди.

18:44 13.2.2023

Россиянинг янги ҳужумлари туфайли Донецк вилояти аҳолиси озиқ-овқат, электр ва сув таъминотисиз кун кечирмоқда

Донецк шимолида жойлашган Святоирск шаҳри ўтган йилнинг сентябр ойида Украинанинг қарши ҳужумлари натижасида озод қилинди.

«Ҳеч ким чақирмаган бўлсада, руслар бу ерга келишди. Ҳозир эса буни натижасини кўриб турибсиз, ҳамма уйлар вайрон бўлган. Бу нега керак? Билмадим. Бу нарсалар 21 асрда содир бўлмаслиги керак эди. Қўшниларим ҳалок бўлди», дейди шаҳар турғуни Валерий.

Шаҳарда қолган кам сонли аҳоли кўнгиллилар олиб келадиган озиқ-овқат билан кун кечирмоқда.

80 ёшли Тамара Евдокимова Россия кучлари уни «қийноққа солганини» билдирди.

«Улар мени қийноққа солишди. Беш ойдан бери эшитмайман. Жарроҳ бўлиб ишлаганман. Руслар тишимни суғуриб олишди Нима ҳам қила олардим?»

У АП журналистига ҳовлисидаги рус армияси танкининг қолдиқларини кўрсатди.

"Нима қилишни ҳам билмайман. Тинчлик бўлишини хохлайман. Иккинчи жаҳон уруши даврида туғилганман. Нега энди бошқа бир уруш даврида ўлишим керак?”

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG