Судлов тизими:
"Одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилади. Алоҳида фармон чиқарилади. Оғир бўляпти, лекин секин секин олдинга силжиш бор. Одамларнинг жойларда судма суд сарсон юришига барҳам берилади".
Мулкни хатлаш қарори судга ўтади
“Тинтув ўтказиш. Телефон сўзлашувларни эшитиш ва мулкни хатлашда санкцияни прокурордан судга ўтказамиз. Ҳали тергов бошланмаган, лекин терговчи бориб корхонани мулкини хатлаб қўяди. 6 ой тергов бўлади, 6 ой ҳеч ким ишламайди. Хусусий мулк дахлсизлигини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат суд орқали бўлади”.
Ҳибсхоналарда инсон ҳуқуқларининг бузилиши:
Президентга кўра, бундай жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилади.
“Ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилмоқда. Шу боис, бундай жойларда шахсларни ҳибсга олишнинг онлайн тизими жорий этилади”, деди президент.
Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилинади.
Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кучайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлангани таъкидланди.
Коррупция:
Президент, депутат назорати кучайтирилишини айтди:
“Коррупция, ёпиқ схемаларга барҳам беришга эътибор қаратилади”.