Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:44

Парламентга мурожаат. Энергетик инқироз, монополга пул ва референдум

Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаати Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланди.

Анъанавий йиллик мурожаат мамлакатдаги барча телевидение ва радиоканалларида, расмий Интернет саҳифалари орқали жонли намойиш этилиши маълум қилинди.

Бу мурожаатида президент, одатан якунланаётган йил сарҳисоби ҳамда келгуси йилги режа ва ташаббусларини эълон қилади, хусусан келаётган янги йилга ном беради.

Аммо, аввалгилардан фарқли - бу йил авжига чиққан энергетик инқироз ва Конституцияга ўзгартириш киритадиган референдум ҳақида гапириши кутилмоқда.

Янгиланган Конституция қабул қилинса, расмийларга кўра, амалдаги президентнинг икки муддати “ноллаштирилиб”, учинчи муддатга номзодини қўйиши учун йўл очилади.

Маҳаллий матбуот, Мирзиёев декабрнинг охирги кунларида парламентга мурожаат қилиши, бу йил иккинчи бор эртароқ мурожаат қилаётганига алоҳида урғу бермоқда.

Бунга қадар президент - 2017 йил 22 декабрида, қолган йилларда эса 28-29 декабрь кунлари Олий Мажлисга мурожаат қилган.


13:49 20.12.2022

"Жадид боболаримиз қабул қилган конституцияни кўринглар!"

Парламентга 2 ярим соатлик мурожаати давомида президент Конституцияга ўзгартириш киритиши айтилган референдум ҳақида гапирмади.

Ваҳоланки, жамоатчилик ва аксар таҳлилчилар, бу чиқишида Мирзиёев референдум муддатини айтишини кутганди.

Мирзиёев конституциявий ислоҳотлар масаласига бир неча бор тегиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон конституцияда ёш авлод тарбиясида ота-онанинг масъулиятини янада кучайтириш режаланаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Бундан ташқари, ўз нутқида президент: “1916-1917 йилларда жадид боболаримиз қабул қилган конституцияни кўринглар! Қандай-қандай боблари бор, ҳозирги энг ривожланган давлатлардаги демократик устунларнинг ҳаммаси инобатга олинган!.. Жадид боболаримизнинг улуғ мақсадлар йўлидаги кураши барчамиз учун, ёшларимиз учун ибрат мактаби бўлиши зарур. Жадид боболаримиз меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда давом этамиз”, деди.

2022 йилининг 26 июнида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилганди.

100дан ортиқ ўзгаришлар орасида, Бош қомуснинг Қорақалпоғистонга оид 5 модда ҳам борлиги, норозиликлар асносида жамоатчиликка маълум бўлди.

Аксар таҳлилчилар, ҳукумат Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид референдумни аввалига Нукус воқеалари сабаб қолдирган бўлса, кейинчалик айнан энергетик тақчиллик боис аҳолида фавқулодда кучайган норозилик кайфияти сабаб яна суришга мажбур бўлди, деган хулосада.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритилиши кутилаётган референдум 2023 йилнинг баҳорида ўтказилиши айтилмоқда.

Озодликка бир-биридан мустақил икки манбанинг билдиришича, айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати Ғарбдаги дипломатик каналлар орқали бу тадбирга нуфузли меҳмонларни таклиф қилиш устида ишламоқда.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси референдум санасини тасдиқлагани йўқ, аммо ҳозирликлардан хабардор Тошкентдаги мулозим референдум Наврўздан кейинга режаланаётгани ҳақидаги маълумотга “ҳақиқатга яқин” дея муносабат билдирди.

Агар шундай бўлса, бу нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақаси учун ҳам келаси йилнинг энг муҳим сиёсий воқеалардан бири бўлади.

13:31 20.12.2022

Туманларни тоифалаштиришга оид қўшимча тафсилотлар:

13:28 20.12.2022

Миллий хавфсизлик ҳақида қўшимча тафсилотлар

Президент, дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилишини таъкидлади.

“Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади”, деб хабар қилди президент матбуот котиби.

13:26 20.12.2022

Иқтисодчи Отабек Бакиров қайд этган “Рационал тезислар”:

  • Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади.
  • Давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 25-30%гача қисқартирилади.
  • Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилади.
  • “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади.
  • Тошкент шаҳри учун қўшимча 1 мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади.
  • Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда хусусий шерикчилик асосида Радиология марказларини ташкил этиш лойиҳалари бошланади.
  • Давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади.Келаси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади.
  • Сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон берувчи барча бўшлиқларга барҳам берилади.
  • Амударё ўзанида янги канал қурилиши бўйича минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олиш лозим.
  • Кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишни таклиф қилмоқда. Бу – тўғри йўл.
  • Газ қазиб чиқаришга илгари берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади.
  • 2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнларини якунлаш керак.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG