Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:52

"Сизга мумкин, бизга мумкин эмасми?" Жапаров АҚШни Қирғизистон ички ишларига аралашмасликка чақирди


АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров. Коллаж
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров. Коллаж

Қирғизистон президенти Садир Жапаров АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни Қирғизистоннинг ички ишларига аралашишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда Жапаровнинг Қўшма Штатлар ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарига йўллаган жавоб хатида сўз боради.

Блинкен олдинроқ Қирғизистон раҳбарига йўллаган мактубида Россиядаги қонун андозаси бўйича ҳозирланган ва Қирғизистон парламенти томонидан кўриб чиқилаётган “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан хавотир изҳор қилган.

АҚШ Давлат котибига кўра, мазкур ҳужжат Қирғизстондаги нотижорат ташкилотлари, хусусан сиёсий тадқиқотлар билан шуғулланаётган журналистлар ва НҲТлар ишини кескин мураккаблаштириб юбориши мумкин.

Жапаров ўз жавобида Блинкеннинг мактубида Қирғизистоннинг “ички ишларига аралашиш аломатлари борлиги"ни айтган.

Ҳужжат унинг матбуот котиби Аскат Алагозов томонидан ёйинланган.

Жапаров ўз хатида, жумладан Қирғизистонинг “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси концепцияси АҚШда FARA қонуни ўлароқ билинган ва 1938 йилда қабул қилинган хорижий агентларни рўйхатга олишга оид амалдаги қонун концепциясига яқин эканини қайд этган. Кремль ҳам Россияда хорижий агентлар тўғрисидаги қонунни қабул қилиш чоғида худди шу қонунни мисол ўлароқ келтирганди - ваҳоланки, Россия қонуни FARA қонунидан тубдан фарқ қилади.

Бизга маълум бўлишича, FARA қонунида хорижий агент мақоми фақат ОАВ учунгина эмас, балки бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун ҳам кўзда тутилган. Бу қонуннинг бузилиши - рўйхатдан ўтишдан кечикканлик ёки ундан бош тортганлик учун фақат маъмурийгина эмас, жиноий жавобгарликка ҳам тортилиш мумкин. Шу ўринда шундай савол юзага келмай қолмайди: нима учун сизга мумкин-у, бизга мумкин эмас?” дейилган Жапаровнинг хатида.

Қирғизистон президенти мамлакат расмийлари НҲТ ва ОАВлар фаолиятини қўллаб-қувватлаётгани, “шу жумладан хорижий ҳамкорлардан молия олиб, улар билан узоқ йиллардан буён бирга ишлаётганларни ҳам” дастаклаётганини урғулаган. У бу каби ташкилотлардан асосий талаб қонунга риоя қилиш ва ўз фаолияти шаффофлигини таъминлаш эканини қўшимча қилган.

“Қандай ҳукуматга эга бўлиш-ўзбек халқининг иши”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:47 0:00

Айни пайтда Қирғизистон президенти “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни қабул қилишдан мақсад сиёсий эканини яширган эмас.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қирғизистон президентига 2024 йил 17 январь санаси билан хат йўллагани ҳақида 7 февралга келиб маълум бўлган эди.

Блинкенгача “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан бошқа халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, Европа Иттифоқи ва Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти ҳам хавотир изҳор қилишган. Бу қонун лойиҳасини қабул қилмаслик чақириғи билан қирғиз расмийларига мурожаат қилганлар орасида БМТнинг уч нафар махсус маърузачиси ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бошқармасининг расмийси ҳам бўлган.

Форум

XS
SM
MD
LG