Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:53

Чехия ТИВ раҳбари Россияни Алсу Қурмашевани озод этишга чақирди


Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский Озодлик радиосининг татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Қурмашевани қўллаб-қувватлаб чиқиш қилди. Қурмашева Россияда қамоққа олингунга қадар Прагада яшаган ва ишлаган.

Липавский БМТ Хавфсизлик кенгашида бўлган дебатлар доирасида нутқ сўзларкан, Россия расмийларини журналист аёлни озод этишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда Қурмашевага бир неча айблов бўйича 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Ян Липавский қатнашган мунозара уруш ва можаролар олдини олиш мавзусида эди. Чехия вазири, хусусан, тинчликни мустаҳкамлашга кўмаклашаётган аёллар, ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар, гендер тенглик ҳимоячилари учун хавфсизлик муҳитини яратиш зарурлигини урғулади.

“Шуни қўшимча қилмоқчиманки, Чехия Россияни зудликда Алсу Қурмашевани қамоқдан озод қилишга чақиради”, таъкидлади Липавский. Чехия ТИВ раҳбаридан Novinky.cz нашри иқтибос келтирган.

Муҳокамалар чоғида Липавский “БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўла туриб Украинага қарши уруш қилиш билан БМТ моҳиятига очиқча хилоф йўл тутаётган, БМТ низомида мустаҳкамланган бутун хавфсизлик тизими обрўсига путур етказаётган” Россия ҳукуматини қаттиқ танқид қилди.

Россия ва АҚШ фуқароси бўлмиш Алсу Қурмашева “чет эл агентлари”га оид қонунчиликни бузганликда ва Россия армияси ҳақида “фейклар” тарқатишда айбланмоқда. Журналист айбини тан олган эмас. Ҳамкасблари Қурмашева профессионал фаолияти учун таъқибга олинди, деб ишонишади. “Мемориал” уни сиёсий маҳкум деб тан олган.

20 феврал куни Татаристон Олий суди Алсу Қурмашевани 4 апрелга қадар ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Адвокат Қурмашеванинг соғлиғи заифлашгани сабабли эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни илтимос қилган эди. Судья Ольга Мигунова илтимосни рад этди.

Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси президенти вазифасини бажарувчи Стивен Капус Алсу Қурмашеванинг жиноий таъқиб этилиши муносабати билан берган баёнотида “унга АҚШ журналисти бўлгани учунгина жабр қилишяпти”, деган эди.

Форум

XS
SM
MD
LG