Линклар

Шошилинч хабар
15 Aprel 2026, Тошкент вақти: 12:36

Жонли ХДТ: Ҳормуз бўғозида 1600 кема қолиб кетмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп 7 апрелни Эрон учун сўнгги муддат деб атаб, Вашингтон вақти билан 20:00 гача (Тошкент вақти билан 8 апрел 5:00) келишувга рози бўлишни талаб қилди. У талаблар бажарилмаса, энергетика объектларига зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

Душанба куни Теҳрон Покистон орқали етказилган Вашингтон таклифини рад этган ва урушнинг тўлиқ ва якуний тўхтатилиши тарафдори эканини таъкидлаган.

28 февралдан бери АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар бермоқда. Трамп ҳарбий операциянинг асосий мақсади Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканини таъкидлаган. Жанглар бошланганидан сўнг Эрон жаҳон энергия бозори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳурмуз бўғозини амалда ёпган.

03:14 1.3.2026

Доналд Трамп: Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлган

Ўзининг Truth Social тармоғида АҚШ президенти Али Хоманаийни "тарихдаги энг ёвуз одамлардан бири" деб атади:

"Бу нафақат Эрон халқи учун адолат, балки барча буюк америкаликлар учун ҳам адолатдир. У бизнинг разведка ва ўта мураккаб кузатув тизимларимиздан қочиб қутула олмади. Исроил билан яқин ҳамкорликда у ҳам, у билан бирга ўлдирилган бошқа раҳбарлар ҳам ҳеч нарса қила олмади".

Трамп бу ҳолатни "Эрон халқи учун ўз мамлакати устидан назоратни қайта қўлга олиш учун энг катта имконият", деб баҳолади. Шунингдек, у Эрон Ислом инқилобий қўшинлари (IRGC), ҳарбий ва хавфсизлик кучлари орасида жанг қилишни истамайдиганлар борлиги ва улар АҚШдан "иммунитет" сўраётгани ҳақида маълумотлар тушаётганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, агар IRGC ва полиция "эронлик ватанпарварлар" билан тинч йўл билан бирлашса, мамлакатни "муносиб буюкликка" қайтариш жараёни бошланиши мумкин.

Трамп шунингдек, кучли ва аниқ зарбалар ҳафта давомида ёки мақсадга эришилгунча — "Яқин Шарқ ва бутун дунёда тинчлик" таъминлангунча — давом этишини айтди.

Ҳозирча Хоманаийнинг ўлими ҳақида бошқа мустақил тасдиқловчи далилиллар йўқ ва Трамп ўз баёнотига ҳеч қандай далил тақдим этмади.

Аммо, ижтимоий тармоқларда Хоманаий ўлимини нишонлаётган эронликлар акс этган видеолар тарқалмоқда.

00:58 1.3.2026

Reuters: Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлган

Рейтерс агентлигининг хабар қилишича, Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлган ва унинг жасади топилган.

Агентлик бу ҳақда Исроилдан юқори мартабали манбага таяниб хабар қилмоқда. Бироз олдин Бенямин Нетаняҳу шундай баёнот билан чиққан эди.

Ҳозирча Эрон томони бу хабарларни расман тасдиқлагани йўқ.

00:41 1.3.2026

Ўзбекистон армиясининг мудофаа қобилияти намойиш қилинди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги армия қудрати намойиш қилинган видеони ёйинлади.

Бу видео қай мақсадда эълон қилингани айтилмаган, аммо Яқин Шарқдаги зиддият фонида бу видео жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

00:30 1.3.2026

Хорижга сафар режалаётган ўзбекистонликлар диққатига:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG