Линклар

Шошилинч хабар
15 Aprel 2026, Тошкент вақти: 04:24

Жонли ХДТ: Ҳормуз бўғозида 1600 кема қолиб кетмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп 7 апрелни Эрон учун сўнгги муддат деб атаб, Вашингтон вақти билан 20:00 гача (Тошкент вақти билан 8 апрел 5:00) келишувга рози бўлишни талаб қилди. У талаблар бажарилмаса, энергетика объектларига зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

Душанба куни Теҳрон Покистон орқали етказилган Вашингтон таклифини рад этган ва урушнинг тўлиқ ва якуний тўхтатилиши тарафдори эканини таъкидлаган.

28 февралдан бери АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига зарбалар бермоқда. Трамп ҳарбий операциянинг асосий мақсади Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканини таъкидлаган. Жанглар бошланганидан сўнг Эрон жаҳон энергия бозори учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Ҳурмуз бўғозини амалда ёпган.

21:36 2.3.2026

АҚШ президенти Д.Трамп
АҚШ президенти Д.Трамп

"Куба кейинги навбатда"

Сенатор Линдси Грэм "Куба кейинги навбатда" турганини маълум қилди.

"Куба кейинги бўлади. Улар қулайди, кунлари битди", — деди Грэм Fox News телеканали эфирида, АҚШнинг Эрондаги операциясини шарҳлар экан.

The Atlantic нашри Оқ уйдаги номаълум манбага таяниб ёзишича, Дональд Трамп «кейинги нишон сифатида Кубага қарамоқда».

Бир неча кун аввал Трамп «Кубани дўстона тарзда эгаллаш» ғоясига қарши эмаслигини билдирган эди. Доналд Трамп АҚШда ўз ватанига қайтиш орзусида юрган кўплаб кубаликлар борлигини қўшимча қилди.


21:29 2.3.2026


АҚШ учта ҳарбий учоғини йўқотди

Душанба 2 март куни интернет тармоқларида Қувайтнинг Ал-Жаҳра ҳудудида ҳарбий учоқ осмондан қулаётгани акс этган видеолар тарқалди. Видеода учувчи парашют билан тушаётгани кўринади.

Қувайт Мудофаа вазирлиги ўз ҳудудида бир нечта америкалик ҳарбий учоқ ҳалокатга учраганини тасдиқлади, аммо барча экипаж аъзолари тирик қолгани ва барқарор ҳолатда эканини маълум қилди.

Қувайт ҳарбий учоқлар ўз ҳаводан мудофаа тизими хатоси билан урилганини тасдиқлади.

Давлат ахборот агентлиги орқали эълон қилинган баёнотда вазирлик қутқарув операциясида АҚШ кучлари ҳам иштирок этганини билдирди.

Эрон давлат оммавий ахборот воситалари эса Ислом инқилоби посбонлари корпусига таяниб, Қувайтда ҳалокатга учраган америкалик учоқ Эрон қуролли кучлари томонидан уриб туширилганини хабар қилди.


21:24 2.3.2026

Буюк Британия Эронга қарши урушда АҚШга кўмаклашади

Кир Стармер, Буюк Британия Бош вазири
Кир Стармер, Буюк Британия Бош вазири

Эроннинг кутилмаган ҳужумлари сабабли Буюк Британия ўз ҳарбий базаларини АҚШ операциялари учун тақдим этади, деди Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг Х платформасида британ миллатига қилган мурожаатида.

У Эрон дронларига қарши туриш учун Украина тажрибасидан фойдаланишини тасдиқлади.

- Биз ҳужум зарбаларида иштирок этмаяпмиз, лекин минтақада ўз мудофаамизни кучайтирамиз. Форс кўрфазидаги ҳамкорларимизга уларга ҳужум қилаётган Эрон дронларини уриб туширишда ёрдам бериш учун ўз мутахассисларимиз билан бирга Украинадан экспертларни жалб қиламиз, деди Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер.



21:20 2.3.2026

Чапдан ўнгга: Ливандаги Ҳасан Ҳизбуллоҳ раиси, Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Асад ва Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод.
Чапдан ўнгга: Ливандаги Ҳасан Ҳизбуллоҳ раиси, Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Асад ва Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод.

Эрон ОАВ собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажоднинг ўлими ҳақидаги хабарни рад этди. Эроннинг олтинчи президенти АҚШ ва Исроилнинг Теҳронга уюштирган биргаликдаги ҳужуми натижасида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни ILNA агентлиги 1 март куни тарқатган эди. Сўнг хабар веб-сайтдан олиб ташланди.

Аҳмадинижод 2005-2013 йилларда Ирон президенти лавозимида ишлаган, бундан олдин Ардабил вилояти ҳокими ва Теҳрон шаҳар ҳокими бўлган.

Давлат телеканали IRIB орқали кўрсатилган видеомурожаатида Эрон президенти Масуд Пезешкиён уч кишидан иборат кенгаш тузилгани ва унинг иш бошлаганини эълон қилди. Ушбу кенгаш шанба куни АҚШ-Исроил ҳужумлари натижасида оятуллоҳ Али Ҳоманайи ҳалок бўлганидан сўнг вақтинча раҳбарлик вазифасини ўз зиммасига олган.

Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ҳукумати мамлакат Конституциявий кенгаши юристи Алиреза Арофийни вақтинча раҳбарлик кенгаши аъзолигига сайлаган. Муваққат раҳбарлик кенгаши таркибига, шунингдек, президент Пезешкиён ва суд ҳокимияти раҳбари Ғуломҳусайн Муҳсинӣ-Эжеий ҳам киради.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG