Линклар

Шошилинч хабар
16 Aprel 2026, Тошкент вақти: 22:42

Жонли Эрон: Музокаралар ҳуқуқ ва манфаатлар тан олинишига боғлиқ

Дунё хабарларини Ozodlik билан кузатинг.

Жаҳондаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар, сиёсий баёнотлар, можаролар ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар — барчаси ушбу жонли блогда тезкор янгиланиб боради.

Ozodlik халқаро кун тартибидаги асосий хабарлар, таҳлиллар ва муҳим маълумотларни кун давомида сизга етказади.

20:26 11.3.2026

Можтаба Хоманаий "енгил яраланган, лекин ишини давом эттиряпти"

Эроннинг янги олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Можтаба Хоманаий "енгил яраланган, лекин ишини давом эттиряпти". Бу ҳақда Рейтер агентлиги эронлик расмийга таяниб хабар берди.

Лекин, Эроннинг янги олий руҳонийси қачон яралангани ва Оятуллоҳ этиб сайланганидан бери нега жамоатчиликка кўринмаётгани хабар қилинмади.

11 март куни АҚШда нашр этиладиган "Ню-Йорк Таймс" нашри учта исми ошкор этилмаган эронлик расмийга таяниб, Эроннинг янги олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Можтаба Хоманаий "оёқлари шикастлангани, аммо ҳушёр экани, алоқа имконияти чекланган, юқори хавфсизликдаги жойда паноҳ топгани" ҳақида хабар тарқатганди.

56 ёшли Мужтаба Хоманаийни якшанба куни олий раҳбар деб эълон қилишганидан бери у ҳали халққа мурожаат қилгани ёки ёзма баёнот бергани йўқ.

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиённинг ўғли Юсуф Пезешкиён Мужтаба Хоманаий соғ-саломат эканлигини хабар қилган.

Можтаба Хоманаийнинг отаси Али Хоманаий 28 феврал куни Эронга қилинган АҚШ–Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлган эди.


16:29 11.3.2026

Эрон бош полициячиси намойишга чиқувчилар душман сифатида қарши олинишини айтди

Эрон полицияси бошлиғи Аҳмадризо Радан “кимки душман чақириғига қўшилиб кўча намойишига чиқса намойишчи эмас, душман сифатида қарши олинади” деб огоҳлантирди.

Раданнинг бу баёноти Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Эрон фуқароларини АҚШ ва Исроил ҳукумати ҳужумлари туфайли юзага келган имкониятдан фойдаланишга ундаганидан сўнг айтилди.

Кўпгина эронликлар ўзгаришларни хоҳлайдилар ва баъзилари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлимини, унинг хавфсизлик кучлари ҳукуматга қарши намойишларни бостириш учун минглаб одамларни ўлдирганидан бир неча ҳафта ўтиб, очиқ нишонлашди.

Урушнинг биринчи кунида ҳалок бўлган отаси ўрнига тайинланган олий руҳоний Можтаба Хаманаийни қўллаб-қувватловчилар ҳам митинглар ўтказган.


16:26 11.3.2026

Исроил Эронга навбатдаги зарбаларни амалга оширди

Бу суратларда Эрон шимоли-ғарбидаги Табриз шаҳрида портлашдан кейин тутун кўтарилаётгани акс этган.

Исроил армияси баёнотида айтилишича, улар Теҳрон ва Табризда Эрон ҳукуматининг “марказий қўмондонлик марказлари”га қарата зарбалар берган.


16:25 11.3.2026

АҚШ Эроннинг мина ташувчи кемаларини йўқ қилган

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги Ҳўрмуз бўғози яқинида Эроннинг 16 та мина жойлаштирувичи кемаси йўқ қилинганини маълум қилди.

Қўмондонлик Х даги саҳифасида кемаларга снаряд тегиб портлаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Хабарда айтилишича, 10 март куни Ҳўрмуз бўғози яқинида 16 та мина жойлаштирувчи кемани "йўқ қилган".

Бундан олдин АҚШ Президенти Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғозини миналашга ҳаракат қиладиган ҳар қандай Эрон кемаси йўқ қилинади деб таҳдид қилган эди.

Трамп Эрон томонидан бўғозга қўйилган ҳар қандай мина зудлик билан олиб ташланиши кераклиги, акс холда Теҳрон учун бунинг бадали ўта оғир бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

"Агар Эрон Ҳўрмуз бўғозида қандайдир миналарни қўйган бўлса-ю, улар ҳақида биз ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасак, биз уларнинг зудлик билан олиб ташланишини истаймиз! Агар бирон сабабга кўра миналар қўйилган бўлса-ю, улар зудлик билан олиб ташланмаса, Эрон учун ҳарбий оқибатлар мисли кўрилмаган даражада бўлади. Агар уларни олиб ташласа, бу тўғри йўналишдаги қадам бўлади”, деди Трамп.

Трамп, шунингдек, АҚШ “Ҳўрмуз бўғозини миналашга уринаётган ҳар қандай қайиқ ёки кемани бутунлай йўқ қилиш” учун гиёҳванд моддалар савдогарларига қарши қўлланган бир хил технологиядан фойдаланаётганини айтди.

Охирги ойларда АҚШ Кариб денгизи ва Тинч океанининг шарқий қисмида гиёҳванд моддалар олиб кетаётганини даъво қилган кемаларга бир қатор зарбалар берди.

Ҳормуз бўғози Яқин Шарқдаги энг муҳим халқаро юк ташиш йўли ҳисобланади.

Эрон ҳам, Яқин Шарқдаги нефт ва газдан даромад қиладиган аксар мамлакатлар ҳам Ҳормуздан фойдаланадилар.

АҚШ-Исроилнинг Эронга ҳарбий кампанияси бошланганидан бери Эрон қирғоқлари бўйлаб, одатда глобал нефт ва суюлтирилган газнинг бешдан бир қисми ўтадиган Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташиш тўхтаган.

Бу нарса жаҳон бозорида нефт нархининг ҳар баррели учун 120 долларгача сакраб кетишига олиб келди.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG