Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:13

Аэропортларда ҳижобли аëллар алоҳида текширилиб, суратга олинмоқда


Тошкент халқаро аэропортидаги янги терминал

Ўзбекистон аэропортларида келаëтган ва кетаëтган ҳижобли ва рўмолини томоғи тагидан ўраган хотин-қизлар, паспорт назоратидан ўтаëтганда, алоҳида текширувдан ўтказилмоқда.

24 октябрь куни Истанбул-Тошкент рейси билан учиб келган йўловчи аëлнинг Озодликка юборган бу маълумотини нафақат Тошкент¸ балки вилоятлардаги халқаро аэропорт ходимлари ҳам тасдиқлади.

Озодлик гаплашган аэропорт хизматчилари ДХХга қарашли Чегара хизмати яқиндан шундай амалиëтни бошлагани¸ ҳижобли аëлларнинг махсус текширувдан сўнг “ҳеч бир муаммосиз” рейсга чиқарилаëтганини билдирди.

На аэропорт хизматчилари ва на бундай текширувдан ўтган аëллар унинг қайси ҳуқуқий асосда қилинаëтгани, шуниндек нақадар оммавийлигига аниқлик кирита олди.

Озодлик давомли тарзда ëритган президентнинг 4437м махфий қарорида ҳижобли аëллар¸ хусусан¸ хорижда ишлаëтган хотин-қизлар рўйхатларини тузиш ва улар билан алоҳида ишлаш топширилган.

Паспорт назорати будкаси олдидаги фотосессия

24 октябрь куни Истанбулдан маҳаллий вақт билан саҳарда келиб қўнган учоқдаги ўранган аëллар¸ шундайлардан бирига кўра¸ бошқа йўловчилардан фарқли текширувдан ўтган.

Рўмолни ечинг¸ сочингиз кўриниши керак¸ дейишди. Айтганидек турдим¸ олд ва ëнимдан расмга олишди.

Мен аëл киши ўтирган будкага навбатга турдим. Мендан ташқари яна анча-мунча ўранган аëллар бор эди. Мендан олдинги аëлдан рўмолингизни ечинг¸ расмга оламиз деди. У аëл рўмолини кўтариб турди¸ расмга олишди. Навбатим келганда¸ менга ҳам шунақа дейишди. Рўмолни ечинг¸ сочингиз кўриниши керак¸ дейишди. Айтганидек турдим¸ олд ва ëнимдан расмга олишди. Қайта-қайта олишди¸ яхши чиқмади¸ деб. Негалигини сўрасам¸ бизга шунақа буйруқ бўлган¸ дейишди. Фақат ўранганларни олишди¸ бошқалар паспортини кўрсатиб ўтиб кетди”¸ деди Озодликка шахсини очиқланмаслигини сўраб хабар юборган йўловчи аëл.

Айни пайтда бу суҳбатдош¸ паспорт назорати ходимлари ўзи ëки бошқа ҳижобли аëлларга нисбатан қўполлик қилмаганини қўшиб ўтди.

Аэропортлар хизматчилари нима дейди?

Озодлик хориждан келаëтган ўранган аëлларни махсус текшириш ва уларни алоҳида расмга олишнинг якка бир ҳодиса ëки янги тартиб эканига ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент¸ Бухоро¸ Андижон¸ Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари билан боғланди.

Тошкент аэропорти хизматчиси¸ бундай маълумотни инкор қилмади. Айни пайтда¸ текширувларга оид тафсилотларни фақат ДХХ га қарашли Чегара хизмати масъулларигина бера олишини айтиб¸ махсус сўров билан бевосита аэропортга келишни тавсия қилди.

Бухоро халқаро аэропортининг Озодлик боғланган ходими¸ ҳижобли аëлларни махсус текширув бошланганини тасдиқлади.

Олдин йўқ эди¸ шу икки-уч ҳафталар бўлди¸ текширишаяпти. Шундай кўрсатма борда! Фақат келувчилар эмас¸ кетувчиларни ҳам текширишади.

Олдин йўқ эди¸ шу икки-уч ҳафталар бўлди¸ текширишаяпти. Шундай кўрсатма борда! Фақат келувчилар эмас¸ кетувчиларни ҳам текширишади. Яқинда Тошкент рейсига қоп-қора ҳижобга ўранганлар чиқаëтганда¸ яхшилаб текширишди. Лекин ҳеч ким рейсдан олинмади. Начальник билан гаплашсангиз¸ яхшилаб тушунтирадилар”¸ деди Бухоро аэропорти расмийси.

Кун давомида Тошкент ва Бухоро аэропортлари бошлиқлари билан боғланиб¸ кенгроқ тафсилотларни олишнинг имкони бўлмади.

Озодлик боғланган аэропорт ходимлари ҳижобли аëлларнинг ҳаммаси ялпи текширувдан ўтказилаяптими¸ деган саволга аниқ жавоб беришга қийналди.

Ўранганларни алоҳида расмга олишга нима ҳожат бор?

Тошкент аэропортида махсус текширилиб¸ рўмолсиз расмга туширилган ëш аëллардан бирининг отаси бу жараëнни “асоссиз паранойя” деб атади:

Ҳеч ким қўполлик қилмаган бўлсаям¸ қизим йиғлаб чиқти бу текширувидан.

Қизимнинг паспорти биометрик. Унда расми ҳам¸ бармоқ излари ҳам бор. Текширувчиларга керак ҳамма биометрик маълумот бор паспортда. Яна расмга олиб нима қилади? Бу бошқа йўловчиларнинг олдида атайин изза қилишми? Ҳеч ким қўполлик қилмаган бўлсаям¸ қизим йиғлаб чиқти бу текширувидан”.

Озодлик гаплашган Истанбулдан келган йўловчи аëллар ҳам¸ аэропорт хизматчилари ҳам бундай тартибнинг фақат Ўзбекистон паспорти эгаларига нисбатан қўлланилаëтганини таъкидлади:

Турк ëки араб аëлларига ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Бу фақат ўзимизникилар учун.

"Турк ëки араб аëлларига ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Бу фақат ўзимизникилар учун"¸ деди Озодлик гаплашган аэропорт ходими жумладан.

Махфий қарор ижроси?

Жорий ой Озодликка ҳукумат ичидаги расмий манба томонидан тақдим этилган диний вазиятни соғломлаштириш тўғрисидаги президент махфий қарорида давлат ва жамоат тизимларига “ҳижоб кийиш ва беўхшов соқол қўйиш каби иллатлар олдини олиш” бўйича кенг кўламли топшириқлар берилган.

2019 йилнинг 4 сентябрь куни 4437м сони билан расмийлаштирилган махфий қарор ва унга илова қилинган “Йўл харитаси” деб номланган ҳаракатлар жадвалида хорижга кетган ва хориждан қайтган ўзбекистонлик аëллар билан боғлиқ оид қатор топшириқлар берилган.

Хусусан¸ махфий ҳужжатда нақафат уруш бораëтган хориж давлатлари¸ балки умуман хорижга ўқиш ва ишлаш учун кетган ва кетувчилар¸ жумладан¸ хотин-қизларнинг махсус рўйхатини шакллантириш¸ уларни экстремистик оқимлар таъсиридан халос қилиш учун тушунтириш ишлари олиб бориш буюрилган.

Шарҳларни кўринг (10)

Бу форум ёпилган

Алоқадор

XS
SM
MD
LG