Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:37

Консерватив диндорлар форма талабига бўйсунмаëтгани ортидан мактаб дарвозалари олдига навбатчилар қўйилди


Тошкент мактабларидан бирида 4 октябрь куни тонгги навбатчилик қилаëтган ўқитувчилар.
Тошкент мактабларидан бирида 4 октябрь куни тонгги навбатчилик қилаëтган ўқитувчилар.

Тошкент шаҳри туманларидан биридаги мактаблар дарвозалари олдида ўқувчиларни ҳар тонг навбатчи ўқитувчилар кутиб олмоқда ва ўқишга рўмолда келганлардан мактабга ялангбош киришни талаб қилмоқда.

Бу чора, таълим соҳаси мутасаддиларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг мактаб ўқувчилари формасига оид 666-сонли қарори ижросини таъминлаш учун қўлланилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 666- қарорнинг тавсия характерида эканини иддао қилган консерватив қарашдаги диндорлар ҳаммаслакларини унга амал қилмасликка чақириб келмоқда.

Озодликка 3 октябрь куни келган аудиода ҳукумат қарори ижросини таъминлаётган ўқитувчилар ва қизларини мактабга рўмолда юбораётганлар ўртасидаги зиддият моҳияти акс этган.

Унда Тошкент шаҳри туманларидан бири ХТБ мутасаддиси сентябрь охиридан бошлаб мактаб дарвозалари олдига навбатчи қўйиш ва мактабга ҳижоб¸ рўмолда келган ўқувчи қизларни мактаб ҳудудига белгиланган қоидага мос шаклда ҳижобини ечтириб кириш буюрилганини тушунтиради.

Бу аудиони юборганлар¸ қолаверса¸ юқоридан берилган буйруқни ижро этишга мажбур таълим тизими масъули хавфсизлигини ҳимоялаш мақсадида Озодлик бу аудиодаги нотиқ¸ қолаверса¸ унинг айнан қайси туман расмийси эканини очиқламаëтир.

“Вазият оғир. Топшириқ жиддий”

Озодликка Тошкент шаҳар туманларидан бири Халқ таълими бўлимида ўтказилган йиғилиш аудиосини юборган маориф ходимига кўра¸ сентябрь ойи охирида ўтказилган бу мажлисда тумандаги мактабларнинг маънавият масалалари бўйича директор ўринбосарлари қатнашган.

Йиғилиш Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори ижроси бўйича берилган топшириқ ва буйруқларнинг бажарилишига бағишланган.

Аудио¸ туман ХТБ раҳбарларидан бирининг¸ белгиланган ўқувчи формаси кийиш тартибини бузаётган ўқувчилар тўғрисидаги маълумот жадвалининг вақтида тўлдириб топширилмаëтгани тегишли идоралар эътирозига сабаб бўлаëтгани ҳақидаги гапларидан бошланади.

Озодлик ихтиëридаги шундай рўйхат нусхаларидан¸ унда мактаб рақами¸ рўмолда келаëтган ўқувчи қизнинг синфи¸ исм-фамилияси¸ яшаш манзили ва ота-онасининг кимлиги¸ нима иш қилиши ëзилиши талаб қилинаëтгани кўрилади.

Бу рўйхатни белгиланган тартибда тўлдириб топширишни талаб қилган нотиқ¸ сўнгра рўмолли қизлар борасида қилиниши лозим кундалик ишни айтади – ҳар бир мактабнинг кириш дарвозалари олдига¸ асосан¸ аëллардан иборат навбатчилар қўйилишини буюради.

Соат 7:00 дан мактабнинг эшигига одам қўясиз¸ эркак ва аëл қўясиз. Ҳар битта мактаб навбатчини эшикка бириктириб¸ расмини кечи билан 7.15 гача личкамга юборасиз”¸ дейди Озодлик шахсини очиқламаëтган туман ХТБ масъули.

Ҳозирда ўзидан талаб қилинаëтган асосий иш шу эканини таъкидлаган нотиқ¸ қизлардан рўмолни ечишда консерватив оилалар ҳиссиëтларини қўзғатишдан сақланишни алоҳида тайинлайди.

Эркак киши еч рўмолингни деса¸ отага оғир ботаяпти¸ иштонингни еч дегандек қабул қилаяпти. Шунга аëл кишини бириктирасиз. Ҳар куни навбатчи бўлади. Мактабнинг темир решеткаси - ограждениега етмасдан рўмолини ечади¸ ечгандан кейин синф раҳбарига яхшилаб тайинлайсиз¸ киради¸ рўмолини олиб¸ синф раҳбари тортмасига солиб¸ ўқувчи дарсдан чиққандан кейин қўлидан ушлаб туриб¸ обориб решеткадан ўтказиб туриб¸ кейин рўмолни беради. Мактабнинг ичида сиз хўжайинсиз¸ ота-она эмас. Ота-она уйида хўжайин. Мактабда ўқувчи сизнинг қоидангизга бўйсуниб​ юради. Улар ультиматум қўймасин. Улар қонун-қоидасини сизга ўтказмасин¸ сиз уларга ўтказинг”¸ дейди ХТБ масъули.

Лавозими айтилмаган шахс номини тилга олган ХТБ масъули¸ “вазият оғир¸ топшириқ жиддий” лигини алоҳида таъкидлайди.

“Таълим мутасаддиси ДХХдан тушган буйруқни бажараяпти”

Озодлик гаплашган мазкур мажлис иштирокчиларидан бири¸ ХТБ мутасаддиси бир неча марта тилга олган шахснинг туман Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раҳбари экани ва 666-сонли қарор ижроси билан нафақат таълим соҳаси¸ балки¸ ДХХ ва ҳокимлик шуғулланаëтганини айтади.

Каримов даврида мактабга рўмолда келиш муаммоси ҳал бўлган эди - бундайлар қолмаганди. Мирзиëев келиб¸ диндорларга ëқадиган гапларни айтиб¸ уларни рағбатлантирганидан кейин¸ мактаб низоми¸ ҳукумат қарорига буйсунишни хоҳламаëтганлар кўпайди. Муаммонинг илдизи болаларнинг уйида бўлса¸ биз қандай ҳал қиламиз. Дарвозанинг олдида рўмолини ечганимиз билан¸ бу масала ҳал бўлиб қолмаяпти. Лекин балога яна ўқитувчи қолаяпти – иш кунимизни узайтириб¸ ишга 6:30 да келасан¸ ҳар биттаси учун жавоб берасан¸ деб бизга босим бўлаяпти”¸ дейди Озодлик гаплашган Тошкентдаги мактаб раҳбарларидан бири.

Озодлик гаплашган Тошкентдаги айрим мактаб масъуллари¸ туман ХТБ раҳбари буйруғи ижросининг бошлангани – унга ҳар куни мактаб дарвозаси олдида турган навбатчи ўқитувчилар сурати юборилаëтганини билдирди.

Бу маълумот тасдиғи учун улар ХТБ ва ДХХ масъулларига юборилган суратларни илова қилди.

Тошкент мактабларидан бири дарвозаси олдига нафақат навбатчи ўқитувчи¸ балки мактабга қандай келиш кўрсатилган суратлар ҳам қўйилган.
Тошкент мактабларидан бири дарвозаси олдига нафақат навбатчи ўқитувчи¸ балки мактабга қандай келиш кўрсатилган суратлар ҳам қўйилган.

Тасдиқ ва ...раддия

Озодлик 4 октябрь куни аудиода овози ëзилган ХТБ мутасаддиси билан боғланди.

Суҳбатдош¸ Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори ижроси устида мунтазам иш бораëтганини тасдиқлади.

Мактабнинг ички тартиб-қоидаси бор¸ Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори бор. Унда мактабга ўқувчининг қандай ташқи кўринишда келиши аниқ белгиланган¸ қиз боланинг қандай¸ ўғил боланинг қандай келиши. Биз шундан ортиғини талаб қилаëтганимиз йўқ”¸ деди Озодлик шахсини очиқламаëтган таълим мутасаддиси.

Айни пайтда бу масъул¸ мактаб қоидаларини ўрнатиш мақсадида тонгги навбатчилик ташкил этилганини инкор қилди.

Ман ўқитувчини эшикнинг тагига қўйганим йўқ. Ота-оналар билан тўғри тарғибот ишлари олиб бордик¸ сентябрь ойида уларга яна мактаб уставларини тушунтирдик. Ҳеч ким ҳеч қанақа эътироз билдиргани йўқ. Ўқувчиларимизнинг ҳаммаси белгиланган формада мактабга келишаяпти. Муаммо йўқ. Биз ўқувчининг мактаб қоидасига амал қилишини назорат қиламиз¸ мактабдан ташқарида юришига биз эмас¸ ота-онаси хўжайин”¸ деди ХТБ мутасаддиси.

Ўқувчи мактабга қандай келиши лозим?

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 август кунги 666-сонли қарорида ўқувчининг мактабга қандай қиëфада келиши батафсил тасвирланган.

Ҳукумат қарорида мактаб формаси шу тартибда тасдиқланган.
Ҳукумат қарорида мактаб формаси шу тартибда тасдиқланган.

Унга кўра:

Ўзбекистон Республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар хамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди”.

2019 йил 19 июнь куни ҳукумат мазкур қарорнинг 3 ва 7-бандларига ўзгартириш киритиб¸ ягона мактаб формасининг 2019-2020 ўқув йили эмас, балки 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилишини билдирди.

Қарорнинг қолган бандлари¸ хусусан¸ ўқувчининг мактабга диний элементлар акс этган қиëфада келишини тақиқловчи бандлари кучда қолди.

Консерватив диндорлар бойкоти

Ўзбекистондаги консерватив диндорлар гуруҳи Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарорини “тавсия” характерида деб эълон қилиб¸ ўз ҳаммаслакларини уни ижро қилмасликка чақирмоқда.

Консерватив диндорларнинг 666-сонли қарорга қарши Телеграмдаги ташвиқоти
Консерватив диндорларнинг 666-сонли қарорга қарши Телеграмдаги ташвиқоти

Хусусан¸ ижтимоий тармоқларда дунëвий давлат талабига мувофиқ мактабга қизларини рўмолсиз киритиш “номусга тажовуз” сифатида талқин этилди¸ “эркаклар номус учун жон беришга” чақирилди.

Дунëвий давлат талаблари¸ айрим радикаллар тарафидан¸ "номусга тажовуз" деб баҳоланди.
Дунëвий давлат талаблари¸ айрим радикаллар тарафидан¸ "номусга тажовуз" деб баҳоланди.

Дунëвий давлат устунларидан бири – таълим соҳасининг диндан ажратилганини рад этувчи бундай ташвиқотларнинг кучайиши ортидан¸ мамлакат¸ айниқса¸ Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида қизларини мактабга ҳижоб ва рўмолда юбораëтган оилалар сони ошган.

Озодликка келган расмий ҳужжатлардан биргина Қўқон шаҳрида жойлашган 25 та мактабда бундай қоидага бўйсунмаëтган ўқувчилар сонининг 100 нафарга яқинлиги кўринади.

Бу хужжатларда мактабга рўмолда келаëтган қизлар оталари аксариятининг бозорда савдо ва ҳунармандлик билан шуғулланиши¸ оналарининг эса¸ уй бекаси экани ëзилган.

Ҳозирча республика бўйича ҳукумат қарори ва мамлакат қонунчилигига бўйсунишни истамаëтган консерватив оилалар сонига оид аниқ рақамлар йўқ.

XS
SM
MD
LG