Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Бир неча авлод америкаликнинг бўйнидаги қарз: Афғонистондаги уруш қанчага тушди?


Афғонистондаги жанговар миссия Америка тарихидаги энг узун уруш бўлган.
Афғонистондаги жанговар миссия Америка тарихидаги энг узун уруш бўлган.

АҚШнинг қарийб 20 йилга чўзилган Афғонистондаги жанговар миссияси Америка тарихидаги энг узун уруш бўлди. Кўплаб оддий америкаликлар эътиборидан четда қолиб келган уруш Вьетнам урушига қиёслаганда, Конгресс томонидан камроқ назорат қилинди. Лекин уруш қурбонлари сони бир неча ўн мингни ташкил қилади. АҚШ Афғонистондаги ҳарбий харажатларни қоплашга йирик қарзларни олгани учун бир неча авлод америкалик уни тўлаши керак бўлади.

Қуйида АҚШ етакчилигида Афғонистонда олиб борилган уруш статистикаси билан танишишингиз мумкин. Бу ерда келтирилган маълумотларни “The Associated Press” агентлиги Ҳарвард университети Кеннеди мактаби ходими Линда Билмес ва Браун университетининг уруш харажатлари лойиҳасига таянган ҳолда тўплаган. АҚШ 2003 йилдан 2011 йилгача бир вақтда ҳам Афғонистонда, ҳам Ироқда уруш олиб боргани учун айрим кўрсаткичлар иккала урушга ҳам тегишли.

Энг узоқ давом этган уруш:

Афғонистонда бошпана топган «Ал-Қоида» раҳбарлари 2001 йилда амалга оширган террор хуружлари кейин туғилган АҚШ аҳолиси: ҳар тўрт америкаликнинг биттаси ана шу вақтда туғилган.

Тўкилган қон:

  • Афғонистонда апрель ойигача ўлган америкалик ҳарбийлар: 2 448 нафар.
  • Ҳалок бўлган АҚШ пудратчилари: 3 846.
  • Афғонистон миллий армияси ва полицияси ходимлари: 66 000.
  • Бошқа иттифоқчи ҳарбий хизматчилар, шу жумладан, НАТОга аъзо бошқа давлатлар фуқаролари: 1 144.
  • Ҳалок бўлган афғонистонлик тинч аҳоли вакиллари: 47 245.
  • Толибон ва бошқа мухолифат жангчилари: 51 191.
  • Ҳалок бўлган гуманитар ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари: 444.
  • Ўлган журналистлар: 72.

Афғонистонда АҚШнинг деярли 20 йилга чўзилган ишғолидан кейинги аҳвол:

АҚШ, Афғонистон ва бошқа иттифоқчи кучлар Толибон ҳукуматини ағдариб ташлаганидан кейин болалар ўлими даражасининг пасайиши: қарийб 50 фоиз.

Бугунги кунда савод чиқарган афғонистонлик ўсмир қизлар фоизи: 37.

Конгресс назорати:

Конгресс 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларини амалга оширганларни таъқиб қилишга рухсат берган сана: 2001 йил 18 сентябрь.

АҚШ қонунчилари Афғонистонга уруш эълон қилиш учун неча марта овоз бергани: 0.

Сенатнинг Мудофаа харажатлари бўйича қуйи қўмитаси Вьетнам уруши давомида уруш харажатларини кўриб чиққан ҳолатлар сони: 42.

Афғонистон: Кобулда хаос, Толибон Ислом Амирлигини эълон қилишга ҳозирланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:20 0:00

Худди шу қўмитадаги қонунчилар 2021 йил ёзи ўрталарига қадар Афғонистон ва Ироқ урушлари харажатларини тилга олган ҳолатлар сони: 5.

Сенатнинг Молия қўмитасидаги қонунчилар 2001 йил 11 сентябрдан 2021 йил ёзининг ўрталаригача Афғонистон ва Ироқ урушлари харажатларини тилга олган ҳолатлар сони: 1.

Нақд пулга эмас, қарзга олиб борилган уруш:

Президент Ҳарри Трумэн Корея урушини молиялаш мақсадида юқори солиқ ставкаларини вақтинча 92 фоизга оширган эди.

Президент Линдон Жонсон эса Вьетнам урушини молиялаш учун юқори солиқ ставкаларини вақтинча 77 фоиз кўтарган.

Аммо президент Жорж Буш Афғонистон ва Ироқ урушлари бошланган пайтда энг бадавлат кишилар учун солиқ ставкаларини ошириш ўрнига камида 8 фоизга камайтирган.

АҚШ 2020 йилга қадар Афғонистон ва Ироқ урушларини молиялаш учун олган қарз миқдори: 2 триллион доллар.

2050 йилгача тўпланадиган тахминий фоиз ставкаси харажатлари: 6.5 триллион долларгача.

Урушлар тугайди, харажатлар эса давом этади:

Билмеснинг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ 4 миллионга яқин Афғонистон ва Ироқ урушлари фахрийлари соғлиғини сақлаш, ногиронлик, дафн маросимлари ва бошқа харажатларини қоплаш мақсадида сарфлашни ваъда қилган маблағ миқдори 2 триллион доллардан ошиқдир.

Бу харажатлар 2048 йилдан кейин максимал даражага етиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG