Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2020, Тошкент вақти: 05:42

Нелсон Мандела ҳаëти суратларда

95 ёшида оламдан ўтган Нелсон Мандела узоқ курашиб ўз халқига рўшнолик келтирган улуғ сиëсий арбоб сифатида қадрланади. Мандела Жанубий Африкадаги оқ танли аҳолига устунлик берган апартеид тузумини йиқитди ва турли ирқ ва элатлар уйғун яшайдиган демократик давлат қуришга муваффақ бўлди. Озодлик учун курашгани боис 1964 йилнинг 12 июнида Нелсон Мандела етти нафар сафдоши билан биргаликда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У роппа-роса 27 йил қамоқларда ўтирди ва қамоқдан туриб, Жанубий Африкадаги қора танли аҳолининг ирқий камситилиш ва тенгсизликка қарши уюшган ҳаракатига раҳбарлик қила олди. 27 йиллик умрини қамоқда ўтказган Мандела озодликка чиққач, ўз миллатининг сиëсий иродаси туфайли мамлакатнинг илк қора танли президенти этиб сайланди. Оқ ва қора танлилар ўртасидаги зиддиятли нуқталарни юмшатиш¸ камситиш ва хўрликларга барҳам бериш мақсадида Мандела аста-секин¸ зўравонлик ишлатмасдан мужодала олиб борди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG