Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2021, Тошкент вақти: 09:58

АҚШ Афғонистондаги ўз фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирди


Афғонистонда Толибан ҳужумлари давом этмоқда.

АҚШнинг Қатардаги ҳарбий базасидан В-52 Stratofortress бомбаловчи учоқлари Афғонистонга учиб кетди. Учоқлар сони маълум қилинмаган.

Британиянинг “Таймс” нашрига кўра, Қандаҳор, Ҳирот, Лашкаргоҳ ва Ҳилманд вилоятларидаги нишонларга ҳаводан зарбалар йўлланади.

Пентагон авиарейдларни нафақат толиблар ҳужумларини тўхтатиш, балки улар билан кураш олиб бораётган афғон ҳарбий-ҳаво кучларига дастак бериш учун ҳам фаоллаштирмоқда.

Қўшма Штатлар ҳамда Буюк Британия 7 июль куни Афғонистонда бўлиб турган ўз фуқаролари учун тавсияларни эълон қилди. Вашингтон ва Лондон ўз фуқароларини тижорат авиарейслари билан Афғонистондан чиқиб кетишга чақирмоқда, дея хабар берган “Америка овози”.

“Хавфсизлик билан боғлиқ шарт-шароит ҳамда штатлар қисқаришини ҳисобга олганда АҚШ элчихонасининг Афғонистондаги АҚШ фуқароларига ёрдам кўрсатиш имкониятлари жуда чекланган”, дейилади Қўшма Штатларнинг Кобулдаги элчихонаси баёнотида.

Афғонистоннинг бир неча шаҳрида жанглар давом этмоқда. Жума куни толиблар Нимрўз вилояти пойтахти Заранж шаҳрини босиб олди — бу хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиш бошланганидан бери жангарилар ишғол қилган биринчи вилоят марказидир.

XS
SM
MD
LG