Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:46

Ким Чен Ин ва Дональд Трамп музокаралар учун Сингапурга келди (видео)


SINGAPORE--A plane believed to be carrying North Korea's leader Kim Jong Un approaches to land in Singapore June 10, 2018. REUTERS/Tim Chong
SINGAPORE--A plane believed to be carrying North Korea's leader Kim Jong Un approaches to land in Singapore June 10, 2018. REUTERS/Tim Chong

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, ундан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп 12 июнь куни бўлиб ўтадиган “тарихий учрашув” учун 10 июнь куни Сингапурга келди. Ҳар икки етакчини Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан кутиб олди.

Сингапурга йўл олишидан аввал Трамп баёнот бериб, оптимизм кайфиятида эканлигини айтди, шу билан бирга Ким билан бўлиб ўтадиган музокараларнинг “биринчи дақиқалариданоқ” Шимолий Корея етакчининг битимга эришиш борасидаги ниятлари жиддий эканлигини ҳис қилишини таъкидлади. Акс ҳолдаТрамп у билан музокаралар ўтказиш учун “вақт сарфлаб ўтирмаслик”ка ваъда берди.

АҚШ ва КХДР раҳбарларининг учрашуви ҳақида илк бор 2018 йилнинг мартида маълум бўлди. Кўпчилик дипломатлар очиқдан очиқ бу учрашувни “мўъжиза”га тенглаштиришди, Вашингтондаги манбалар эса Трамп бу учрашувнинг зарурлигига шубҳа қилишини таъкидлашди.

Трамп ва Ким саммитга қатнашиш учун Сингапурга етиб келишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

Шундан сўнг апрель ойида Ким Чен Ин билан ўша вақтдаги МРБ директори Майк Помпео махфий тарзда учрашди, кўп ўтмай у Пхеньянга 9 май куни АҚШ Давлат котиби сифатида ташриф буюрди. Унинг ташрифидан мақсад айнан саммитга тайёргарлик кўриш бўлган.

Помпео баёнот бериб, Қўшма Штатлар Корея ярим оролида тинчликни таъминлаш мақсадида Шимолий Корея билан ишлашга қарор қилганини маълум қилди.

Ана шу ташриф мобайнида КХДР режими томонидан ҳибсга олинган уч нафар америкалик озод қилинди, КХДР эса баёнот бериб ядровий қуролсизланиш ва ядро синовлари ўтказиладиган полигон демонтаж қилиниши борасида маълум қилди.

XS
SM
MD
LG