Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 11:35

Лавров Трамп-Ким саммити олдидан Шимолий Кореяга борди


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан. Пхеньян, 2018, 31 май.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти билан Шимолий Корея раҳбарининг режалаштирилган саммити олдидан Шимолий Кореянинг етакчи расмийлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Лавровнинг 31 майдаги сафари Қўшма Штатлар билан Шимолий Корея ўртасидаги дипломатик муносабатлар илиқлашиши кутилаётган пайтга тўғри келди. Расмий Москва саммит музокаралари чоғида ўз овози эътиборга олинишини истайди.

Лавровни, корейс ҳамкасби билан учрашгандан сўнг, Шимолий Корея раҳбари қабул қилди.

−Айни чоқда Шимолий ва Жанубий Корея ҳамда Шимолий Корея билан Қўшма Штатлар ўртасида мулоқот ўрнатиш ва муносабатларни изга солиш ишлари давом этмоқда. Биз Шимолий Корея билан ушбу масалага ўта эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклиги масаласида фикримиз бир жойдан чиқаётганини, ҳамма нарсани эртагаёқ, бирдан талаб қилиш васвасасига берилмаслик зарурлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Ядро қуролидан холи зонага айлантириш муаммоси кўп қирралидир. Яна урғу бериб айтмоқчиманки, у Шимоли-шарқий Осиёда тинчлик, барқарорлик ўрнатиш, ўзаро мулоқот тизими, ҳамкорлик, тенг ва бўлинмас хавфсизликка бевосита боғлиқдир, − деди Лавров Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ри Янг Ҳо билан учрашув чоғида.

Унинг фикрича, расмий Москва Пхеньян ва Сеул билан қўшма иқтисодий лойиҳалар, жумладан, темирйўл қуришдан манфаатдордир.

− Темирйўлларни бирлаштиришга Россия Федерациясининг Жанубий ва Шимолий Корея билан уч томонлама ҳамкорлик ўрнатишига асос сифатида қараб келинган. Бу иш амалга ошса, Кореялараро темирйўл Транс-Сибирь темирйўлига уланиши мумкин ва у Европага тўғри йўл очиб беради. Албатта, улар транзит маршрутдан манфаатдор бўлади, − деди Лавров.

Россия билан Шимолий Корея ўртасида бир неча километрлик қисқа чегара бор ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳар доим илиқ бўлиб келган.

Трамп-Ким саммити олдидан АҚШ давлат котиби Майк Помпео Кимнинг ўнг қўли ҳисобланган генерал Ким Янг Чол билан 30 май куни Нью-Йоркда учрашди ва ушбу масалани муҳокама қилди.

Трамп 12 июнда Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилган эди. Аммо орадан кўп ўтмай иккала томон ҳам уни ўтказиш учун "қамишдан бел боғлаб", ишга киришиб кетди.

Вашингтон Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилиш йўлларини ахтармоқда, бунинг учун расмий Пхеньянга иқтисодий фойда ва хавфсизлик ваъда қилмоқда.

XS
SM
MD
LG