Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2021, Тошкент вақти: 08:34

Беларус чегарасидаги вазият: ЕИ қандай чоралар кўриши мумкин?


Европа Иттифоқи Беларуснинг Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари билан чегарасидаги миграция инқирозини Александр Лукашенко атайлаб қўзғатган деб ҳисоблайди.

Сўнгги ойда Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Aфрикадан келган минглаб ноқонуний муҳожирлар Беларус орқали ЕИ ҳудудига ўтишга уринмоқда. Беларус ва ЕИ чегарасида мураккаблашиб бораётган муаммога Европа Иттифоқи ечим топа оладими, иттифоқнинг бошқа давлатлари ва Ғарбнинг бунга муносабати қандай бўлади ёки масала халқаро судлар, санкциялар қўллаш, муҳожирлар оқимини учинчи давлатга йўналтириш орқали ҳал қилинадими?

Агар буларнинг барчаси Aлександр Лукашенко томонидан уюштирилаётган томоша бўлиб чиқса, бунга халқаро қонун ва мажбуриятларни бузиш сифатида қараладими?

Мазкур ишда ҳақиқатан ҳам Беларуснинг қўли борлиги тасдиқланса, демак жавоб – “ҳа, шундай бўлади”.

Беларус Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси, аниқроғи, 2003-2004 йилларда кучга кирган иккита тегишли ҳужжат – БМТнинг Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдоси олдини олиш, қарши курашиш ва жазолаш тўғрисидаги протоколи ва муҳожирларни қуруқлик, денгиз ва ҳаво орқали контрабанда қилишга қарши кураш тўғрисидаги протоколларни тасдиқлаган.

Қолаверса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2017 йилда одам савдосига қарши кураш бўйича резолюция ҳам қабул қилинган. Демак, Лукашенко режимини юқоридаги эҳтимолий қонун бузилишларида айблаш учун халқаро ҳуқуқий база мавжуд.

“Aгар Беларус муҳожирларни Европа Иттифоқига хавфсиз ўтиш бўйича ёлғон ваъдалар билан ўзига жалб этаётгани ҳақидаги хабарлар тўғри бўлиб чиқса ва бевосита ва билвосита барча далиллар шунга ишора қилса, Беларус энг камида одам савдосининг олдини олиш бўйича халқаро қоидаларни бузган бўлиб чиқади”, деди AҚШ комиссиясининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Бахти Нишонов.

Европа Иттифоқи ёки Европа Иттифоқи давлатларида қонуний чоралар кўриш имкони борми? Улар Беларусни маҳкамага торта оладими?

Шахси сир қолишини истаган Европа Иттифоқи дипломатларига кўра, шундай бўлиши мумкин, аммо яқин орада эмас.

Биринчидан, Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар тезкор чоралар кўришни хоҳлайди, бироқ ҳар қандай ҳуқуқий мурожаат вақт талаб этади.

Иккинчидан, буни амалга ошириш жуда қийин, негаки кўплаб давлатлар ҳам ўтмишда турли халқаро меъёрларни эътиборсиз қолдирган ва кўпчилик Минск билан боғлиқ ҳолатда ҳам шуни кутади. Кейин қайси судга мурожаат қилишни ҳал қилиш масаласи ҳам бор.

Беларус Халқаро Жиноят Суди (ICC) ёки Инсон Ҳуқуқлари бўйича Европа Суди (ЕCHR) аъзоси эмас. Халқаро Суд (ICJ) одатда далилларни ихтиёрий топширган икки давлат ўртасидаги низоларни ҳал қилади ва бир давлатни бунга мажбурлаш узоқ вақт талаб қилиши мумкин.

Европа Иттифоқи санкциялар жорий қилиши мумкинми?

Ҳа, иттифоқ ҳозирда санкциялар пакети устида ишламоқда ва кўп ўтмай кучга киради. ЕИ шу ҳафта бошида Беларусга нисбатан санкция бандларини кенгайтирди ва эндиликда ЕИга аъзо давлатнинг ташқи чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш; ЕИга аъзо давлат ҳудудига ноқонуний ёки хавфли товарларни олиб киришни ташкил қилган ёки уларга ҳисса қўшган жисмоний ва юридик шахсларга ҳам санкциялар жорий этилади.

Европа Иттифоқи яна қандай чораларни қўллаши мумкин?
Беларусга қўшни давлатлар аллақачон девор ва тўсиқлар қурмоқда ва буни Европа Иттифоқи молиялашини хоҳлашади, бироқ ЕИ узоқ вақтдан бери буни қатъиян рад этиб келади.

Декабрь бошида Европа Комиссияси Шенген чегара кодексини янгилаши кутилмоқда, унда аъзо давлат гибрид ҳужумга учрагудек бўлса, масалан, ноқонуний муҳожирларнинг кириб келиши атай ташкиллаштирилган ҳолатларда кўриши мумкин бўлган чоралар белгиланади.

БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги (UNHCR), Халқаро миграция ташкилоти (IOM) ва Қизил Хоч каби ташкилотлар ҳақида нима дейиш мумкин? Улар гуманитар фалокат олдини ола оладими?

Чегара минтақасида жуда оз халқаро ташкилотларга ишлашга рухсат берилган, аммо Польша ҳукумати Қизил Хоч ва яна бир қанча ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссияси ва ХМТ расмийлари Минск ва Варшава билан алоқада бўлиб, уларни муҳожирларга тўсиқларсиз киришга, инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга, бошпана сўраганларга шароит яратиб беришга чақиришган.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG