Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2022, Тошкент вақти: 17:31

Беларусда Озодлик радиоси (“Свабода”) экстремистик гуруҳ деб эълон қилинди


Озодликнинг Минскдаги идораси эшигига урилган тамға, июль, 2021

Беларус Ички ишлар вазирлиги Озодлик радиосининг “Свабода” номи билан машҳур бўлган Беларус хизматини экстремистик ташкилотлар рўйхатига қўшди.

Бу ҳукуматнинг мустақил ОАВ ва фуқаролик жамиятига тазйиқлари кучайиши ўлароқ содир бўлди.

Ўтган йил авторитар президент Александр Лукашенко сайловда ғалаба қозонганлигини эълон қилгач, мухолифат буни сохталаштирилган деб ҳисоблади, унга қарши норозилик авжига чиққан эди.

23 декабр куни вазирлик тарқатган баёнотга даъво қилинишича, “Радио Свабода” интернет-ресурсларига алоқадор бўлган бир гуруҳ шахс "экстремистик гуруҳ" экани аниқланган.

Бу “Свабода” радиосига онлайн обуна бўлган беларусликларни олти йилгача қамоқ жазосига маҳкум этиш мумкинлигини англатади.

Озодлик радиоси президенти Жейми Флай бу ҳаракатни кескин қоралади:

“Биз Беларус ҳукуматининг холис журналистикани жиноят деб ҳисоблаш ва Беларус халқини ҳақиқатдан маҳрум қилиш кампаниясини қоралаймиз. Қолаверса, бу беъмани, асоссиз айбловни қатъиян рад этамиз – Радио Свабода “экстремистик ташкилот” эмас”.

Ички ишлар вазирлигининг Озодлик радиоси Беларус хизматига қарши баёнотидан сўнг мамлакатда икки журналист Андрей Кузнечик ва Олег Груздиловичга нисбатан чора кўрилган.

“Груздилович ва Кузнечик “жиноятчи” эмас, улар қонунсиз режим томонидан гаровга олинди. Ҳақиқатни етказиш - “экстремистик” фаолият эмас, журналистика эса - жиноят эмас”, деб таъкидлади.

Бу воқеа Минск суди RFЕ/RLнинг расмий “Telegram” канали ва баъзи телерадиокомпанияларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини экстремистик деб эълон қилганидан деярли уч ҳафта ўтиб содир бўлди.

2020 йил август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин Лукашенко кетма-кет олтинчи муддатга сайланди ва бутун мамлакатни норозилик намойишлари қамраб олди.

Беларус ҳукумати юзлаб Telegram каналлари, блоглари ва чатларни “экстремистик” деб эълон қилди. Ҳукумат демократия тарафдорлари ҳаракатини куч билан бостирди.

Минглаб одамни ҳибсга олди ва мухолифатнинг энг юқори вакилларини мамлакатдан бадарға қилди. Қийноқлар ва одамларга шафқатсиз муносабат ҳоллари ва бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида ишончли хабарлар пайдо бўлди.

Беларусда мисли кўрилмаган норозилик намойишлари ортидан ўнлаб веб-сайтлар блокланди ва мустақил ОАВлар ёпилди.

Озодлик радиосининг Беларус хизмати сайти 2020 йил 21 августдан Беларус ҳудудида блокланган. Шу билан бирга, 2020 йил октабрь ойида Озодлик радиосида ишлайдиган маҳаллий журналистларнинг ҳам аккредитацияси Беларус ҳукумати томонидан бекор қилинган эди.

Мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенко сайловларда ҳеч қандай сохталик бўлмаганини айтиб, янги сайловлар бўйича мухолифат билан музокара ўтказишдан бош тортмоқда.

Ғарб Лукашенкони Беларуснинг қонуний раҳбари сифатида тан олишдан бош тортди ва қўшимчасига ҳукумат ва бошқа амалдорларга қарши бир неча санкциялар жорий этди.

23 декабр куни Озодликка айтилишича, Озодлик радиосининг Беларус хизматида ишлаган, қамоқдаги мустақил журналист Кузнечикка номаълум жиноий айбловлар қўйилмоқда.

Кузнечик безориликда айбланиб, кетма-кет иккинчи қамоқ муддати тугаганига қарамай, ўтган ҳафта ҳам қамоқдан озод қилинмади.

Яқинлари журналистга нисбатан номаълум айбловлар бўйича жиноят иши қўзғатилгани сабабли уни Окрестина ҳибсхонасидан Минскдаги бошқа ҳибсхонага ўтказилиши ҳақида расман маълум қилинганини айтишди.

Кузнечик 26 ноябрь куни судда айблов ҳукмини қабул қилишдан бош тортган ва 10 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Ҳуқуқ ташкилотининг хабар беришича, Озодлик радиосининг Беларус хизмати мухбири Груздилович Минскдаги уйига бостириб кирган ниқобли одамлар томонидан ушланган ва ҳибсга олинган.

Минскда жойлашган “Вясна” (Баҳор) ҳуқуқни муҳофаза қилиш гуруҳининг 23 декабрдаги ҳисоботидан кейин бошқа ҳеч қандай маълумот олинмади.

Груздилович ва Озодлик радиосининг яна бир мухбири Инна Студзинская июль ойи охирида ҳибсга олинганидан 10 кун ўтиб қамоқдан озод қилинган ва улар номаълум жиноят иши бўйича гумондор эканликлари ҳақида огоҳлантирилган.

XS
SM
MD
LG