Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 10:41

Бош прокуратура ва ИИВ Аҳмадбойдан “куйганлар” учун махсус гуруҳ тузди (ВИДЕО)


Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоевдан "куйганлар" иши тергови учун махсус гуруҳ тузди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 21 февраль куни чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмад Турсунбоевни 13 йиллик қамоққа ҳукм қилган.

UzNews.uz нашрининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, ушбу гуруҳ қидирув-суриштирув ишларини давом эттириш ва алданган фуқаролардан аризаларни йиғиш билан шуғулланмоқда.

26 февраль куни шундай гуруҳ Тошкент вилоят прокуратурасида иш бошлаганини Озодлик хабар қилган эди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ўнлаб терговчиси 21 февралдан Чинозда тумандаги Хизмат кўрсатиш иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи¸ Янгийўлда эса¸ Технология (эски номланиши озиқ-овқат) коллежи биносида махсус штаб очганди.

Жумладан, Янгийўлдаги штаб ишига бевосита алоқадор мулозим 20 дан ошиқ терговчи фуқароларни қабул қилаётгани, бир кунда 3 мингга қадар аризачи келганини Озодликка билдирган.

Шу йилнинг 21 февралида Аҳмадбой Турсунбоев устидан ҳукм ўқиган судя одамларнинг мулкини қайтариш бўйича алоҳида жиноят иши тергови давом этаётгани ва аҳоли қайтаришга умид қилаётган мулк, пуллар масаласи шу жиноят иши доирасида кўриб чиқилишини билдирган.

Судда эълон қилинган расмий маълумотга кўра, тергови бораётган қўшимча иш доирасида жуда кўп кўчмас мулк, моддий-товар бойликлар, шу жумладан, автомобиллар, шунингдек, 12 ярим миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул хатлаб қўйилган.

Халқ орасида Аҳмадбой дея танилган 38 ёшли чинозлик тадбиркорга пул берган ва ундан пул олган одамларнинг сони бир неча ўн мингдан кўп экани айтилмоқда.

Прокуратура ва ИИВ ўртасида тузилган махсус гуруҳ олдида эса ушбу мулк эгаларини аниқлаш ва қайтариш вазифаси турибди. Ҳозирча бу тергов-суриштирувга оид бирор расмий маълумот берилгани йўқ.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 21 февраль куни Турсунбоевни 13 йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланган Турсунбоевга амнистия қўлланилиб¸ унга берилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмига қисқартирилди.

Бундан ташқари, Турсунбоев бир йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан маҳрум этилди ва энг кам иш ҳақининг 400 баравари — 52 млн 96 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

XS
SM
MD
LG