Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:00

Босния мусулмонларини қирғин қилган Радко Младич умрбод қамоққа ҳукм этилди(ВИДЕО)


Ҳукм жқиш пайтида шовқин кўтарган Ратко Младич суд залидан чиқариб юборилди.
Ҳукм жқиш пайтида шовқин кўтарган Ратко Младич суд залидан чиқариб юборилди.

22 ноябрь куни БМТ трибунали 1992-95 йиллардаги урушда Босния сербларига қўмондонлик қилган Ратко Младични унга қўйилган 11 та жиноятдан 10 тасида айбдор деб топди ва унга умрбод қамоқ жазоси берди. Младич уруш ва инсониятга қарши жиноятлар¸ хусусан¸ геноцидда айбдор деб топилди.

22 ноябрь куни 1993 йилда таъсис этилган собиқ Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича Ҳаага халқаро трибунали ҳакамлари Младич устидан чиқарилган ҳукмни ўқишни бошлаши билан Младич бақир-чақир кўтарди ва шу туфайли Младич ҳакамлар қарори билан зуд залидан олиб чиқилди.

Ҳукм ўқилишини Младич алоҳида хонадан туриб кузатишга мажбур бўлди.

БМТ халқаро трибунали Ратко Младичга нисбатан ҳукм эълон қилиши кутилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:19 0:00

Трибунал ҳаками Альфонс Ори “Босния қассоби” деб танилган Младичга қўйилган айбларнинг маҳкама давомида ўз тасдиғини топганини билдирди:

- Маҳкама Босния-Ҳерцоговинанинг қатор ҳудудларида амалга оширилган қотилликларнинг инсониятга қарши жиноят экани ва уруш қонун ва қоидаларини бузиш эканини аниқлади, деди ҳолланидиялик трибунал ҳаками жумладан.

Младич ўз устидан 2012 йилда бошланган маҳкама жараëнида ўзининг айбсиз эканини иддао қилиб келди.

Младич ўз карьерасини Югославия армияси аскари ўлароқ бошлаган. Мамлакат парчалана бошлаганидан кейин, 1991 йил Хорватиядаги айирмачиларга қарши курашиш учун юборилган.

Младич 1992–1995 йиллардаги урушда босниялик серб кучларга етакчилик қилган. Урушда 100 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.

1995 йилнинг июлида Младич қўшинлари БМТ хавфсиз зонаси этиб тайинланган Сребреница шаҳрини босиб олади. Бунинг ортидан Младич қўшинлари 8000 мингга яқин мусулмон эркак ва ўшил болаларини қиради. Ушбу қатлиом Европада 2-жаҳон уруши¸ аниқроғи яҳудийлар қирғини - Ҳолокостдан бери содир этилган энг йирик ҳарбий жиноят ҳисобланади.

16 йил қочқинликда юрган Младич 2011 йил Сербиянинг Лазарево қишлоғида қўлга олинган эди.

Халқаро трибунал прокурорлари Младич Боснияни серб бўлмаган халқлардан тозалаш амалиётига етакчилик қилганини айтиб келади.

Ҳаага трибунали прокурори Серж Браммерс ҳукм чиқиши олдидан Озодликка берган интервьюсида собиқ Югославиядаги уруш асоратларига барҳам бериш учун миллий яраш жараëни бошланиши лозимлигини таъкидлади:

- Ҳаагада бирор қарор чиқарилганда – айбдор ёки айбсиз – натижага қараб, бир гуруҳ мамнум бўлади, иккинчиси эса қаттиқ хафа бўлади. Ўйлайманки, бу урушдан аввалги собиқ Югославия жамиятида бор бўлган асосий муаммолар ҳали-ҳануз мавжуд эканлигини кўрсатади. Бу, албатта, ачинарли ҳақиқат. Биласизми, биз доим қуйидаги саволга дуч келамиз: бизнингча, ярашишга ижобий ҳисса қўшдикми ёки бунинг акси бўлдими? Бу васолга ҳар доим адолат бир ўзи ярашишга олиб келмайди, деб жавоб бераман. Ярашиш жамият ичида бошланиши керак. Уни фуқаролар жамияти, тирик қолганлар, жиноятчилар ҳамда масъул сиёсатчилар бошлаб бериши керак¸ деди БМТ трибунали бош прокурори.

Собиқ Югославиядаги уруш жиноятларини тафтиш қилувчи Ҳаага халқаро трибуналига 1993 йил асос солинган.

Шу кунгача суд Югославия парчаланиб кетганидан кейин бошланган урушларга гувоҳ бўлган тақрибан 5000 одамдан кўрсатма олди, 161 одамни турли жиноятларда айбдор деб топди. Айбдор деб топилганларнинг аксари юқори лавозимли шахслардир.

Айни пайтда¸ трибуналнинг айрим қарорлари кескин танқидга учраб келади. 2016 йил трибунал Болқон уруши чоғида уруш ва инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланган серб миллатчиси Воислав Шешелни оқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу қарор собиқ Югославияда яшаган хорват ва боснияликлар ҳафсаласини пир қилди.

Трибунал расмийлари эса ўзларининг адолат қарор топиши учун курашаётганини таъкидлаб келади. Улар¸ хусусан¸ трибуналнинг амалдаги давлат етакчисини геноцид ва бошқа жиноятларда айбдор деб топган илк суд ўлароқ тарихда қолишини айтадилар. Аммо маҳкамага тортилган Югославия собиқ раҳбари Слободан Милошевич 2006 йилда суд ўз якунига етишидан аввал оламдан ўтган эди.

XS
SM
MD
LG