Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:09

15 йиллик ҳайдовчи: Чегарачилар орасида пулни кам оладигани ўзбеклар


Москвадан Ашхободга 18 тонна ширинлик олиб кетаётган ўзбекистонлик ҳайдовчи минтақа давлатларидаги йўлларнинг сифатидан шикоят қилди.

15 йилдан буён Россиядан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга юк ташган ҳайдовчи Ўзбекистон йўлларига "5 баллик система бўйича 3,5 балл" берди. Айни пайтда, чегарачилар ва божхоначилар одат қилган "бер-бер"лар ҳақида ҳам гапириб берди.

- Ҳозир мана Қозоғистоннинг Манғистау облатидан Ўзбекистон чегарасига қараб кетаяпман. У ерда қозоқларнинг "Тажин" деб номлаган чегара пункти, ўзбекларнинг "Довуд ота" чегара ўтказиш пункти бор. Ҳозир ўша чегарагача 87 километр йўл бор - номи йўл-да. На асфальт бор. Икки-уч кун ёмғир ёққан - энди расво-о-о. Соатига 15-16 километр тезликда зўрға юраяпмиз. Ўзбекистонники буларникидан сал яхшироқ, 5 баллик система бўйича 3,5 балл берган бўлардим. Туркманларда ҳам йўл расво. Энг яхши йўл - Эронда, - дейди исмини ошкор этишни истамаган ҳайдовчи.

Шунингдек, у йўлларда чегарачилари, милиция ва божхоначилар томонидан пул талаб қилинишига оид ҳолатларни ҳам тилга олди ва бу борада "ўзбеклар пулни кам сўрайди", деган хулосасини айтди.

OzodMikrofon: Ўзбек-қозоқ чегарасидаги "бер-бер" ҳайдовчиларни эзиб ташлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:44 0:00
Бевосита линк

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG