Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 01:22

Таниқли ҳофиз Қодир Мирашуров 25 йиллик тақиқдан кейин ЎзТВда чиқарилди


Таниқли ҳофиз Қодир Мирашуров

Тожикистон ҳизмат кўрсатган артист¸ ўткан асрнинг тўқсонинчи йилларида «Ёруғ дунё керак менга», «Мирзо Бобурман», «Нега келмассан», «Кетма ёнимдан», «Сарвиноз», «Атиргулим» каби ўнлаб қўшиқлари билан ўзбек томошабинлари назарига тушган Қодир Мирашуров концерти 19 февраль куни ЎЗМТРКнинг «Наво»телеканалида намойиш қилинди.

Қўшиқчи Ўзбекистон телеканалида охирги марта 1993 йили қўшиқ куйлаган эди.

Қодир Мирашуров ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида томошабинлар назарига тушган
Қодир Мирашуров ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида томошабинлар назарига тушган

Озодлик билан суҳбатда қўшиқчи «икки давлат ўртасидаги деворлар йиқилаëтгани ва борди-келди тикланганидан» мамнунлигини билдирди.

- Охирги марта 1992 йили Тошкентдаги циркда концерт бердим¸ шундан кейин ҳам ТВ-радиоларда қўшиқларим чиқиб турди. 1993 йилдан бошлаб эса мен ижро қилган қўшиқлар Ўзбекистон теле-радио каналларида берилмай қўйди. Ўша давр сиëсати мени муxлисларимдан ажратди¸ дейди 20 февраль куни Озодлик билан суҳбатда 60 дан ошган санъаткор.

Қодир Мирашуров ўзбек санъаткорлари даврасида
Қодир Мирашуров ўзбек санъаткорлари даврасида

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида муносабатлар совуқ бўлган ўткан чорак асрда Қодир Мирашуров Тожикистоннинг Нов (ҳозирги Спитамен) шаҳридаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек давлат театрида ишлади.

Қодир Мирашуров
Қодир Мирашуров

- Менинг репертуаримда асосан қўшиқлар бор. Умуман 100 дан ошиқ қўшиқ яратдим. Ҳофиз Алишер Навоий, Огаҳий, Машраб, Бердақ, Чустий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Хайриддин Салоҳ, Тўра Сулаймон, Абдулла Шер каби шоирлар шеърларига куйлар басталаганман¸ дейди суҳбатдош.

Таниқли ҳофиз Қодир Мирашуров 25 йиллик тақиқдан кейин ЎзТВда чиқарилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:50 0:00

Ҳофиз репертуарида тожик, қирғиз ва уйғур тилларида ҳам қўшиқлар бор.

Қодиржон Мирашуровнинг Ўзбекистондаги мухлисларининг кўпчилиги у 1992 йили ижро қилган «Сарвиноз» қўшиғини эслашади. Бу қўшиқ тарихи ҳақида гапирар экан суҳбатдош марҳум шоир Тўра Сулаймонни эслади:

- Тўра Сулаймоннинг кўп шеърларини таниқли қўшиқчилар айтган. Менга эса у кишининг «Қия-қия қирлардан қиялаб келган мен бўлдим» деб бошланадиган шеъри ëқиб қолди. Шеърни қайта ўқиганим сайин ичимдан оҳанг чиқиб келаверди. Қўшиқ чиқиши билан машҳур бўлиб кетди. Тўра Сулаймоннининг ўзи ҳам қўшиқни эшитиб менга хат ëзиб табриклади¸ деган суҳбатдош бу қўшиқни Озодлик тингловчиларига хиргойи қилиб берди.

Қодир Мирашуров "Наво" телеканали студиясида
Қодир Мирашуров "Наво" телеканали студиясида

Ҳофизнинг айтишича¸ Тожикистонда фонограмма тақиқлангани боис доимо жонли ижро қилган:

- Бу тақиқ бўлмаса ҳам барибир жонли айтаман¸ жонли қўшиқнинг жони борда¸ дейди ҳофиз

Қўшиқчи 1957 йил 1 мартида Тожикистоннинг Нов (ҳозирги Спитамен) туманидаги Саидқўрғон қишлоғида дунёга келган.

Ўзининг айтишича¸ 16 ёшидан бошлаб ашула айта бошлаган.

Ўзбекистоннинг Бекобод шаҳридаги мусиқа билим юртини тамомлаган ҳофиз биринчи устози сифатида мактабда рубоб чалиш сирларини ўргатган Толибжон Тўрабоевни эҳтиром билан эслайди.

Озодлик билан суҳбатда Мирашуров Ўзбекистон Халқ ҳофизи Шерали Жўраев олқишини олиб санъатга кирганидан фахрланишини айтади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG