Линклар

Шошилинч хабар
01 октябр 2020, Тошкент вақти: 20:31

COVID-19 инфекциясига оид 5 саволга 5 жавоб


COVID-19 инфекциясининг қандай аломатлари бор?

COVID-19 инфекциясининг энг кўп тарқалган аломатлари тана ҳароратининг кўтарилиши, чарчоқ ва қуруқ йўталдир. Айрим беморларда оғриқнинг ҳар хил турлари, бурун битиши, тумов, фарингит (томоқ шиллиқ пардаси яллиғланиши) ва ич кетиши пайдо бўлиши мумкин.

Одатда ушбу аломатлар унчалик аниқ кўзга ташланмайди ва аста-секин кучайиб боради. Айрим инфекция юқтирган кишилар ўзини ёмон ҳис қилмайди ва уларда ҳеч бир аломат кўзга ташланмайди. Аксарият кишилар (80 фоизга яқин) мустақил равишда тузалиб кетади ва алоҳида даволанишга муҳтож бўлмайди. COVID-19 инфекциясини юқтирган ҳар олти кишининг бирида касаллик оғир кўринишда кечади ва нафас олиш қийинлашиб қолади.

Касаллик кексалар, қон босими бор, юрак ёки қанд касаллиги билан оғриётган беморларда оғир кечиш эҳтимоли юқори. Тана ҳарорати кўтарилганда, йўтал тутганда ва нафас олиш қийинлашганда, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

COVID-19 ни оддий гриппдан қандай ажратиш мумкин?

COVID-19 аломатлари оддий шамоллашникидан фарқ қилмайди, вирус тури лаборатория текшируви ёрдамида аниқланади.

Фарзандимга COVID-19 юқиш эҳтимоли қандай?

Мавжуд маълумотларга кўра, болаларнинг COVID-19 инфекциясини юқтириб олиш эҳтимоли катта ёшлиларники билан бир хил. Гарчи айрим болалар ва чақалоқлар COVID-19 билан касалланган бўлса-да, бугунги кунда катта ёшлиларнинг уни юқтириш ҳолатлари кўпроқдир.

COVID-19 аломатлари болалар ва катта ёшлиларда ўзаро фарқ қиладими?

Йўқ. COVID-19 инфекцияси аломатлари болаларда ҳам, катта ёшлиларда ҳам бир хил. Бироқ COVID-19 вирусини юқтириб олган болаларда касаллик енгилроқ кўринишда кечади. Болаларда тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал ва тумов сингари шамоллаш аломатлари кўзга ташланиши, яна қусиш ва ич кетиш эҳтимоли ҳам бўлиши хабар қилинмоқда. Касаллиги бўлган ёки алоҳида тиббий эҳтиёжи бор болаларга хавф юқорилиги ёки юқори эмаслиги ҳозирча маълум эмас.

COVID-19 юқиши хавотирланиш учун асос бўладими?

Одатда, COVID-19 инфекцияси қўзғайдиган касаллик, айниқса, болалар ва ёшларда енгил кўринишда кечади. Шунга қарамасдан, касаллик оғир кечиши, тахминан, ҳар 5 бемордан бирига касалхонага ётиш талаб этилиши мумкин. Шунинг учун COVID-19 вирусининг кенг тарқалиши сабаб одам ўзи ва қариндошлари учун хавотирга тушиши табиий.

Таҳририятдан: Ушбу маълумот БМТнинг COVID-19 инфекцияси тарқалишига бағишланган вебсайтидан олинди:

https://www.un.org/en/coronavirus/covid-19-faqs

Алоқадор

XS
SM
MD
LG