Совет кучлари ва уларнинг Варшава шартномаси бўйича ҳамкорлари Прага баҳори деб номланган сиëсий либераллашувга чек қўйиш учун 1968 йил 21 август куни Чехословакияни истило қилишди. "Данубе" номли операцияда тахминан 500 минг аскар Чехословакия ҳудудига киритилди. 500га яқин чехословак яраланган ва 108 киши ўлган истило Александр Дубчек бошчилигида бошланган сиëсий ва иқтисодий ислоҳотларга чек қўйиб¸ ҳокимиятни Коммунистик партияга олиб берди. Чехословакия истилоси 1991 йилгача давом этди.
Советлар бошчилигидаги Чехословакия истилоси

1
Совет танклари Вацлав майдонида совет истилосига қарши намойиш ўтказаëтган чехлар томонидан ўраб олинди.

2
Чех намойишчилар томонидан ëқиб юборилган совет танки. 1968 йил 21 август куни одамлар Чехословакия радиоси биноси ëнида совет кучлари йўлини тўсишга уринишмоқда.

3
Оқ белги қўйилган совет танклари Прагадаги Коммунистик партия биноси ëнида.

4
Прагадаги давлат радиоси биносига кетаëтган иккита чехословак йўлда совет танкларига қарашмоқда.