Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2020, Тошкент вақти: 02:26

Қашқадарёда депутатликка номзодлардан мажбуран ариза ёздириб олинди


Сайловга оид карикатура/ Eltuz.com

Қашқадарё вилоят, Косон тумани халқ депутатлари кенгашига депутатликка номзоди қўйилган мулозимлардан ўз номзодини қайтариб олиш ҳақида мажбурий ариза ёздириб олинди.

Озодлик суҳбатлашган номзодларнинг айтишларича, туман ҳокимининг буйруғи билан унинг ўринбосари ҳар бир номзод олдига бориб, сайловда қатнашишдан ихтиёрий воз кечиш ҳақида ариза ёздирган.

Туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ёрдамчиси ҳокимлик сайлов ишларига аралашмаганини айтди.

Озодликка туман ҳокимлиги ташкилий бўлими томонидан тузилган, депутатликка номзодлар рўйхатидан ўчирилиши лозим бўлган шахсларнинг исм фамилияси ёзилган рўйхат келиб тушди.

Бу рўйхатни Озодликка тақдим қилган, исми сир қолишини сўраган ҳокимлик мулозимларидан бирининг айтишича, туман халқ депутатлари кенгашига қўйилган 14 номзоднинг исми-шарифини рўйхатдан ўчириш вазифасини туман ҳокими ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Убайдулло Очиловга юклаган.

Бу рўйхатда исми қайд этилган Ойранчи МФЙ раиси Ғайрат Боймирзаев сайловга икки кун қолганда, ҳоким ўринбосари Убайдулло Очиловдан номзодини олиш ҳақида ариза ёзишни эшитиши, унинг учун ҳам кутилмаган ҳол бўлганини айтди:

Энди, костюмимни елкамга ташлайманда, Ўзбекистондан чиқиб кетаман. Бундай ёлғон, муттаҳам, ўғри замоннинг кераги йўқ менга!


- Қарийб ўттиз йилдан буён ҳокимият тизимида ишлайман. Туман ҳокимининг муовинлари унинг номидан иш қиляпти. Мен ЎзЛиДепдан, президент партиясидан номзодимни қўйган эдим. Ҳамма нарса ҳокимиятнинг қўлида бўлганидан кейин шундай бўлади экан, партияда рол борми? Йўқ! Гапимни ёзиб олиб, президентга қўйиб беринглар. Президентим учун, халқим учун жонимни бераман. Биз сайловчилар билан учрашдик, дастурларимиз билан халқни таништирдик. Ҳаммага маъқул бўлди. Энди эса мажбуран олдиртиряпти, олмасанг эртага ишлагани қўймаса, нима қилиш керак? Менинг ўз номзодимни қўйишимга конституциявий ҳаққим бор. Энди, костюмимни елкамга ташлайманда, Ўзбекистондан чиқиб кетаман. Бундай ёлғон, муттаҳам, ўғри замоннинг кераги йўқ менга! Мен раисликдан уяламан, ор қиламан энди!”

Исми сир қолишини сўраган яна бир депутатликка номзод ҳам мажбуран ариза ёзиб берганини Озодликка айтди:

Лекин туман ҳоким ўринбосари олмасангиз бўлмайди, бу ҳокимнинг топшириғи деди.


“Мен исмимни очиқ айтишим мумкин эди. Лекин булар кейин мени ишлагани қўймайди. Туман ҳоким ўринбосари олмасангиз бўлмайди, бу ҳокимнинг топшириғи деди. Бор нима қилсаларинг қилинглар, сайловингга ҳам, ўзларингга ҳам тупурдим, дедим. Ҳокимга ўзларининг одамларидан депутатлар кўпроқ бўлиши керак бўлиб қолган кўринади. Бизнинг ўрнимизга сайловга икки кун қолганида ўзининг одамларини тиқиштиряпти. Бизда бу соҳада демократия бўлиши учун, ҳали етти қовун пишиғи бор, шекилли”.

Озодлик бу ҳолатга изоҳ сўраб Косон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Убайдулло Очилов билан боғланди.

Ҳоким ўринбосари сайлов жараёнига ҳокимликнинг арлашувини инкор этди:

- Менинг сайлов билан ишим йўқ, сайловга аралашганим йўқ. Янги йил арчаси билан шуғулланяпман. Менинг ҳеч нарсадан хабарим йўқ, мен ўз ишим билан шуғулланяпман.

Қашқадарё вилоятининг бошқа туманларида ҳам ҳокимлар аралашуви билан бошқа номзодлар сайловга тиқиштирилаётгани ҳақида хабар келмоқда.

Исми сир қолишини сўраган чироқчилик сайлов комиссияси аъзоларидан бири 21 декабр куни бу ҳақдаОзодликка шундай деб ёзди:

"Қашқадаре вилояти Чироқчи тумани ҳокимлиги томонидан қайси депутатлар сайланиши кераклиги ҳақида участка раислари округ раисларини алоҳида-алоҳида қабул қилиб топшириқ бўлди!

Аввалги сайловда шаҳрисабзлик ҳоким Равшан Комилов муттаҳамлик қилиб Китоб туманилик 4 фоиз овоз олган бош врачнинг номзодини депутатликка ўтказиб юборувди. Бу сафар собиқ Қашқадарё ҳокимининг биринчи ўринбосари, президент Шавкат Мирзиёев томонидан охирги бора имконият берилган Чироқчи ҳокими Хуррам Жўраев деярли тарғибот-ташвиқот ўтказмаган ғузорлик номзодни Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутат этиб сайламоқчи.

Илтимос бу сафар хам чироқчиликлар муносиб номзодни сайлашига ноҳақлик, адолатсизлик қилинмасин. Агар мана шу номзод сайланса ҳоким аралашгани рост булади!"

Озодлик 19 декабр куни номзоди Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз шаҳар халқ депутатлари кенгашига ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган тадбиркор Муҳаббат Насруллаеванинг исм- фамилияси номзодлар рўйхатидан ўчирилгани ҳақида хабар берган эди.

Бу ҳақда Озодликка гапирган Муҳаббат Насруллаевага кўра, ЎзЛиДепнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими мулозимлари бу ўзгартириш шаҳар ҳокимлиги томонидан бўлганини иддао қилишган.

XS
SM
MD
LG