Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 17:55

Эрон давлат телевидениеси ҳукуматни ёқлаб намойиш ўтказаётганларни кўрсатди


ЭРОН - Press TV давлат телеканали 3 ноябрь куни ҳукуматни ёқлаб намойишга чиққан кишиларни кўрсатди. Аҳвоз шаҳри.

Эрон давлат телевидениеси ҳукуматнинг ўн минглаб тарафдорлари мамлакат кўчаларига намойишга чиққанини хабар қилмоқда. Бу ҳукуматга қарши норозилик намойишларига жавоб бўлди. Норозилик намойишлари бир неча кун намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида ўнлаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган тўқнашувлардан сўнг бир кечада тиниб қолди.

Эроннинг инглиз тилида ахборот тарқатувчи Press TV давлат телеканали 3 ноябрь куни ҳукуматни ёқлаб намойишга чиққан кишиларни кўрсатди. Эрон байроқларини кўтариб олган намойишчилар диний раҳнамолар ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган эди.

Европа мамлакатлари раҳбарлари ва Америка Қўшма Штатлари “одамлар қурбон бўлганига тоқат қилиб бўлмаслиги”ни айтиб, юзлаб ҳукуматга қарши намойишга чиққан кишилар ҳибсга олинганини қоралади.

Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хаменеи “Эрон душманлари”, жумладан, Америка Қўшма Штатлари “пул, қурол, сиёсат ва разведка хизматлари” ёрдамида одамларни ҳукуматга қарши намойишларга чиқишга ундади", деди.

Эрон ҳукумати ўзига қарши норозилик намойишлари ҳақидаги ахборот тарқалиши олдини олиш учун ижтимоий тармоқларни тўсиб қўйди.

Ядро дастури бўйича битимга эришилгандан сўнг Эроннинг нефть саноати жадал ривожланмоқда. Бироқ иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида турғунлик давом этаётгани сабабли оддий эронликларнинг яшаш шароити яхшиланмаяпти.

Пул жадал қадрсизланмоқда, ёшлар ўртасида ишсизлик кескин ортиб бормоқда.

Эрон билан Америка Қўшма Штатлари намойишлар ортидан ўзаро сен-менга борди. Президент Дональд Трамп Твиттерда “Эроннинг шафқатсиз ва корупциялашган режими барча ҳолатларда” омадсизликка учраётгани ҳақида изоҳ қолдирди.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли намойишчиларни довюраклиги учун мақтади, аммо Эрон раҳбариятининг норозиликларга гўё ташқи кучлар пишанг бериб тургани ҳақидаги иддаоларини рад этди.

У 2 январь куни Эрон ҳукумати “ҳақиқатни айтишга журъат қилаётган одамларни ўлдиришнинг узоқ тарихига эга”, деб айтди.

– Эрондаги диктатура яна ҳар доим қилиб келаётган ишини қилишга уринмоқда, яъни норозилик намойишларини унинг душманлари режалаштирганини айтмоқда. Барчамиз бу куракда турмайдиган гап эканини биламиз, – деди Ҳейли. – Намойишлар уюшмаган ҳолда ўтмоқда. Эроннинг ҳар бир шаҳрида норозилар бор. Бу узоқ вақт зулм остида яшаган аҳолининг диктаторларга қарши исён кўтаришининг аниқ кўринишидир.

Ҳейли яна расмий Вашингтон Эрон ҳукумати хавфсизлик кучларининг норозилик намойишчиларини ўлдирганини муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг Женева шаҳридаги Инсон ҳуқуқлари кенгашининг фавқулодда мажлисларини уюштиради, деб айтди.

– Биз жим турмаслигимиз керак, – деди Ҳейли. – Эрон халқи озодлик учун ёрдам сўрамоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ҳейлининг сўзларига жавобан эронликлар тинч норозилик намойишлари ўтказиш ҳуқуқидан фойдаланаётганини айтди. Унинг фикрича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги айрим иттифоқчилари ватандошлари бундай эркинликдан маҳрумдир.

Эрондаги қаршилик кўрсатиш гуруҳи тарқатган баёнотда диний раҳбарлар кенг қамровли намойишлардан “ваҳимага тушиб қолгани”ни билдирди. Аммо шуни ҳам қайд этиш жоизки, мамлакатнинг ислоҳот тарафдори бўлган сиёсатчилари ҳам “Эроннинг душманлари” уюштирган бузғунчиликларни қораламоқда.

Айрим намойишчилар Эронни 1989 йилдан бери бошқариб келаётган Хаменеининг кўчаларга осилган улкан суратларини йиртиб ташлади.

Эронда ишсизлик даражаси 12 фоиз бўлса, ёшлар ўртасидаги айни кўрсаткич 28,8 фоиздир.

Гарчи Руҳоний норозликларга сабаб бўлган айрим муаммолар мавжудлигини тан олса-да, ҳокимият идоралари норозилик намойишчиларини шафқатсиз бостиришга тайёр экани аломатлари кўзга ташланмоқда.

Эрон Разведка вазирлиги “қўзғолончилар ва қўпорувчилар” ким экани аниқланганини ва уларга қандай жазо берилиши масаласи кўриб чиқилажагини айтди. Эроннинг Тасним ахборот агентлиги 2 январда Теҳрон инқилоб суди раҳбари Муса Ғазанфарободийга иқтибосан маълум қилишича, норозилик намойишчиларига “муҳораба” айби қўйилиши мумкин, бу Аллоҳга қарши жанг қилишни англатади ва бунинг учун ўлим жазоси белгиланади.

XS
SM
MD
LG