Линклар

Шошилинч хабар
03 июл 2022, Тошкент вақти: 05:00

Facebook яна рекламалардаги нафрат сўзларини аниқлай олмади


Рекламалардаги нафрат уйғотувчи сўзларни аниқлаш синовлари унчалик осон бўлмаяпти. Facebook бу борада яна муваффақиятсизликка учради, дея хабар берди "Ассошиэйтед пресс" агентлиги.

Facebook ва унинг бош компанияси Мета Global Witness ва Foxglove нотижорат гуруҳлари томонидан платформага тақдим этилган рекламаларда очиқ-ойдин зўравонлик, нафрат уйғотувчи сўзларни қанчалик яхши аниқлашлари мумкинлигини яна бир бор синовдан ўтказди. Нафрат уйғотувчи хабарлар асосан Эфиопияда кенг тарқатилган. Эфиопиялик маълумот тарқатувчи Френсис Хауген қўлга киритган ички ҳужжатлар Facebookнинг самарасиз модерацияси “этник зўравонликни том маънода қўллаб-қувватлаётгани"ни кўрсатди, бу ҳақида у ўзининг 2021 йил Конгрессдаги чиқишида айтган.

Март ойида Global Witness Мянмада юқоридагига ўхшаш текширув ўтказди. Бунда ҳам Facebook нафрат қўзғатувчи хабарларни аниқлай олмаган. Гуруҳ Эфиопиянинг учта асосий этник гуруҳи – Амхара, Оромо ва Тиграянларнинг ҳар бирига мансуб одамларни ўлдиришга чақирувчи ғайриинсоний нафратли жумлалардан фойдаланган ҳолда 12 та матнли реклама яратди. Facebook тизимлари худди Мянмадаги рекламаларда бўлгани каби бу эълонларни ҳам чоп этиш учун тасдиқлади. Бироқ гуруҳ рекламаларни Facebookka жойламади.

Бу сафар гуруҳ Метага аниқланмаган қонунбузарликлар ҳақида хабар берилди. Компания рекламалар тасдиқланмаслигини айтиб ўз платформасида нафрат қўзғатувчи контентни аниқлаш учун қилинган ишларига ишора қилди.

Метанинг ушбу раддиясидан бир ҳафта ўтиб, Global Witness яна иккита очиқ-ойдин нафрат уйғотувчи чақириқлар ёзилган рекламани тасдиқлаш учун юборди. Эфиопияда энг кўп қўлланиладиган амхара тилида ёзилган иккита реклама маъқулланди. Мета рекламалар тасдиқланмаслигини айтмоқда. “Биз Эфиопиядаги хавфсизлик чораларига катта миқдорда сармоя киритдик, маҳаллий тажрибага эга ходимларни қўшдик ва энг кўп сўзлашувчи тилларда, жумладан, амхара тилида нафрат қўзғатувчи контентни аниқлаш учун имкониятларимизни оширдик”, дейилади компания электрон почта орқали юборган баёнотда. Шунингдек, мазкур баёнотда “одамлар ҳам, машина ҳам хато қилиши мумкин” дея қўшимча қилинган.

Биз Facebook учун аниқлаш осон ва хаёлга келтириш мумкин бўлган энг ёмон сўзларни танладик”, деди Global Witness тарғиботчиси Рози Шарп. Улар кодланган тильда ёзилмаган, ёки итнинг акиллаш товуши эмас эди. Биз юборган матнлар бу турдагилар одам эмас ёки бундай одамлар очликдан ўлиши кераклиги ҳақидаги очиқ баёнотлар эди. Мета инглиз тили асосий тил бўлмаган мамлакатларда қанча контент модераторлари борлигини айтишдан бош тортди. Бунга зўравонлик тарғиб қилувчи материаллар тарқалаётган Эфиопия, Мянма ва бошқа минтақалардаги модераторлар киради.

Ноябрь ойида Мета Эфиопия бош вазирининг фуқароларни қўзғолон кўтаришга ва рақиб Тиграй кучларини “кўмишга” чақирган постини олиб ташлаганини айтди. Ўчирилган постда Абий “Эфиопия учун ўлиш мажбурияти барчамизга тегишли” деган. У фуқароларни “ҳар қандай қурол билан ёки қуролсиз” сафарбарликка чақирган. Абий 4,1 миллион обуначига эга бўлган Facebookdagi саҳифасида постлар жойлаштиришда давом этди. АҚШ ва яна бошқа давлатлар Эфиопия бош вазирининг 2021 йил июль ойидаги чиқишларида Тиграй кучларини “саратон” ва “бегона ўт” деб таърифлаганидан кейин “инсониятга қарши риторика” ҳақида огоҳлантирди.

“Facebook ҳатто ўзига исботлаб берилганидан кейин ҳам Эфиопияда геноцидга даъват этувчи рекламалар Facebook тармоғига қайта-қайта юкланаётган экан, хулоса битта: Facebook бизни тинглаётгани йўқ ”, деди Foxglove юридик нотижорат ташкилоти директори Роза Кёрлинг. “Мянма геноцидидан йиллар ўтса ҳам, Facebook бундан сабоқ олмагани аниқ.”

XS
SM
MD
LG