Линклар

Ўзбек футболчилари Қатар жамоасини енгиб, жаҳон чемпионатига чиқиш орзусини сақлаб қолди


Ўзбекистон терма жамоси Қатар жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб, 2018 йилда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқиш имконини сақлаб қолди. Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш учрашувида ягона голни Одил Аҳмедов урди. Бу ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан Осиё қитъаси А гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг ўйинни 67- дақиқасида жарима майдончасидан киритган голи Ўзбекистон - Қатар беллашувидаги ягона голь бўлди.

Ҳозир А гуруҳидаги жамоалар еттитадан ўйин ўтказган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ҳисобида 12 очко билан "A" гуруҳида учинчи ўринда бормоқда .

Гуруҳ пешқадами Эрон Хитойни 1-0 ҳисобида енгиб, 17 очкони қўлга киритди.

Жанубий Корея эса Сурияни 1-0 ҳисобида енгиб, 13 очко билан иккични ўринда бормоқда.

Ўзбекистон саралаш мусобоқалари доирасида яна уч ўйин ўтказади. Терма жамоани гуруҳнинг икки пешқадами Эрон ва Жанубий Корея жамоалари ҳамда Хитой билан беллашув кутмоқда.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG