Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:26

Дўстлари билан ароқ ичиб ўзидан кетган ўзбек йигити бир қўли ва оёғидан айрилди


Ҳасан Мавлонов

Санкт-Петербург шаҳридаги кабобхўрликдан кейин поезд босиб кетгани ортидан оëқ -қўлидан ажраган сирдарëлик 28 яшар Ҳасан Мавлонов воқеадан 8 ой ўтиб “ҳамтовоқларим пулим ва телефонимни қўлга киритиш учун жонимга қасд қилишди,” дея Сирдарë вилоят ИИБсига ариза берди.

Мавлонов Озодлик мухбири билан 11 декабрь кунги суҳбатида “ойлик олган куни ўзини Б.Ҳ¸ Э.Б. исмли ҳамюртлари (бу шахсларнинг исми-шарифи Озодликка маълум¸ аммо тергов бораëтгани боис¸ улар шахсини очиқламаëтир - таҳр.) меҳмонга чақириб ароққа ухлатадиган дори қўшиб ичириб пули ва иккита телефонини олиб темир йўлга боғлаб кетишганини” иддао қилди.

Ўзимга келиб кўзимни очсам бир қўлим ва оёғим кесилганидан шокка тушдим
Ўзимга келиб кўзимни очсам бир қўлим ва оёғим кесилганидан шокка тушдим

Аризани ўрганаëтган Сирдарë ИИБ жиноий ишлар бўйича терговчиси Жасур Шодмонқулов Озодлик билан 11 декабрь кунги суҳбатда юз берган воқеаниинг “ичкилик оқибатида юзага келган бахтсиз ҳодиса” эканлигини таъкидлади.

Мавлонов тарафидан айбланаëтган бу икки сирдарëлик Озодлик билан суҳбатда қасд қилиш нияти бўлмаганини айтишди.

Нима бўлган эди? Ҳасан Мавлонов нега оëқ-қўлсиз қолди?

Воқеа иштирокчилари ва терговчининг якдил фикрига кўра, Ҳасан Мавлоновни жорий йилнинг 8 апрелида Санкт-Петербург шаҳрининг Киров туманидан ўтган темир йўлда юк поезди уриб кетган.

Сирдарë ИИБ жиноий ишлар бўйича терговчиси Жасур Шодмонқулов ўз тасарруфидаги ҳужжатларга асосланиб “ҳодиса алкоголь истеъмол қилган Мавлонов айби билан юз берган бахтсиз ҳодиса” деб айтди. Унга кўра¸ юк поезди машинисти Киров туман ИИБ ходимлари тарафидан сўроқ қилиниб¸ айбсиз дея қўйиб юборилган.

Ҳасан Мавлонов эса ҳамюртларим мени ўлдиришмоқчи эди¸ дея ариза ëзганлигини айтади:

- Мени ўша куни ҳамюртларим Б.Ҳ¸ Э.Б бир пиëла ароққа нимадир қўшиб ичириб¸ беҳуш қилишди. Ўзи икки шиша ароқ ичсам ҳам ҳушимни йўқотмайдиган йигитман. Негадир бир пиëла ароқдан кейин ўзимни билмай қолдим. Ҳушимга келсам¸ оëғим ва қўлимни кесишибди. Ҳамма ëғим қаттиқ оғрир эди. Улар менинг чўнтагимдаги 60 минг рубль ва иккита смартфонимни олиб мени темир йўл изига боғлаб қўйишган. Мени поезд мажақлаб ўлдирсин¸ деган мақсадлари бўлган. Уларнинг мақсадига зид тарзда мен омон қолдим¸ лекин 1-гуруҳ ногиронимиан. Бу икки ҳамюртим устидан жиноий иш очилиб¸ жазоланишини талаб қилиб ариза ëздим¸ дейди Ҳасан Мавлонов.

Ҳодисадан бир неча соат олдинги кабобхўрлик
Ҳодисадан бир неча соат олдинги кабобхўрлик

Бахтсиз ҳодиса

Терговчи Жасур Шодмонқулов бу юзадан жиноят иши очилмаслигини айтди:

-Такрорлайман¸ бу ишга Россия полицияси нуқта қўйди. Иш бахтсиз ҳодиса сифатида малакаланди. Мавлонов мени темир йўлга боғлаб кетишди¸ деб айтди. Аммо Россия полициячилари темир йўлда арқон ëки бошқа бойланадиган нарса топишмаган. Маст бўлиб гандираклаб юк поездининг олдидан ўтган. Ëнидан яна пиво шишаси ҳам топилган. У айбдор қилмоқчи бўлган Б.Ҳ¸ Э.Б.ларни сўроқ қилдим. Улар бирга ароқ ичганини тан олишди. Маст бўлган Мавлонов даврани ўз ихтиëри билан тарк этган. Б.Ҳ¸ Э.Б лар унга маст бўлиб қолдинг¸ бемаҳалда юрма¸ деса ҳам гапга қулоқ солмай темир йўл тарафга қараб кетган. Б.Ҳ¸ Э.Б.лар ҳодисадан бир ҳафта ўтгач хабар топишган ва уларнинг айбсизлигини Россия полицияси тасдиқлаган¸ дейди Шодмонқулов.

Россияда оëғи ва қўлидан айрилган йигит ўз ҳамюртларини айблаб ариза берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк

Ëлғон кўрсатма

Шодмонқуловга кўра ¸ Ҳасан Мавлонов Россиядаги дастлабки тергов пайтида ëлғон кўрсатма берган:

- Дастлабки тергов пайтида Мавлонов мени акцент билан гапирадиган серсоқол тожик ва кавказликлар темир йўлга бойлаб кетди¸ деб кўрсатма берган. Ҳозир эса ҳамюртларим қилди деяпти. Оëқ-қўлидан айрилган Мавлонов аччиқ устида юртдошларини айблаяпти¸ дейди Шодмонқулов.

Мавлоновнинг ўзи ҳам дастлабки терговда ëлғон гапирганини Озодлик мухбири билан суҳбатда эътироф қилди:

- Тўғри шунақа ëлғон кўрсатма бердим. Вазиятдан чиқиб уйга тезроқ қайтиш учун шу янглиш версияни айтдим. Ëлғон гапирдим. Чунки миям лат еб стресс ҳолатида эдим. Ўз онамни ҳам танимайдиган аҳволда эдим. Мана энди ҳушим ўзимга келди. Мени бу аҳволга солган Б.Ҳ¸ Э.Б.лар жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қиламан¸ дейди суҳбатдош.

Муҳожир иддаосича¸ ҳамюртлари унинг пули ва қиммат телефонларини олиш режасини тузган :

- Мен Санкт-Петербургдаги нуфузли турк ширкатида монтажчи бўлиб ишлаганман. Ишим яхши эди. Ойига 66000 рубль маош олардим. Бу маош ҳар ойнинг илк ҳафтасида берилишини қишлоқдошларим Б.Ҳ¸ Э.Б. яхши биларди. Ўша куни олган маошимни уйга жўнатаман деб турсам улар телфон қилиб кабобхўрлик қиламиз¸ деб чақиришди. Битта товуқ ва ароқ олиб бордим. Бир пиëла ароқ ичганимдан кейин эсим кетиб қолди. Кўзимни очсам¸ қўлим ҳам¸ оëғим ҳам йўқ. Пулим ва иккита телефоним йўқ¸ дейди Мавлонов.

Озодлик Мавлоновнинг оëқ ва қўли ампутатция қилинган Санкт-Петербургдаги 26-больница жарроҳи билан гаплашди. У тақдим қилган маълумотномада Мавлоновнинг 2017 йилнинг 9 апрелида поезд уриб юборган ҳолатда касалхонага тушганлиги қайд қилинган.

Мавлонов Санкт-Петербургдаги касалхонадан чиққанидан кейин онаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келиб муолажани давом эттирган.

Терговчи Шодмонқуловга кўра¸ Мавлонов шу кунларда Ўзбекистон президенти виртуал қабулхонасига ариза ëзган:

- Ариза ўрганилаяпти¸ Ўзбекитоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида ишнинг қайта терговга қайтарилиш эҳтимоли мавжуд¸ дейди мулозим.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG