Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 11:35

"Мусулмонларни камситади". Ҳиндистондаги афғонлар янги фуқаролик қонунидан норози


Ҳиндистоннинг Гуваҳати шаҳрида фуқароликни ўзгартириш тўғрисидаги қонунга қарши намойишга чиққан талабалар.
Ҳиндистоннинг Гуваҳати шаҳрида фуқароликни ўзгартириш тўғрисидаги қонунга қарши намойишга чиққан талабалар.

1990-йиллар бошида Усмон Алининг оиласи фуқаролар уруши сабаб Афғонистондан Ҳиндистонга кўчиб келишга мажбур бўлади. Али ва унинг беш укаси Ҳиндистонда улғайди. Улар афғон тилини билмайди.

Аммо 30 ёшли Усмон Ҳиндистондаги бошқа кўплаб афғонлар сингари вақтинчалик виза билан яшаб келмоқда. Улар қонуний ишлаш ва ҳукуматдан ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эга эмас.

Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан келган кўплаб муҳожирлар янги таҳрирда қабул қилинаётган фуқаролик тўғрисидаги қонундан умидлари катта эди. Улар фуқаролик олишни кутаётган эди.

Бироқ 11 март куни Нью-Деҳли фуқаролик илинжидаги муҳожирларни ғазаблантирган янги қонунни эълон қилди. Унга кўра, 2014 йил 31 декабргача Ҳиндистонга кўчиб ўтган мусулмон бўлмаган озчиликлар - ҳиндулар, сикхлар ва буддистларгина фуқаролик учун ариза топширишлари мумкинлиги белгиланди.

Покистоннинг Синд вилоятидан кўчиб келган ҳинду қочқин.
Покистоннинг Синд вилоятидан кўчиб келган ҳинду қочқин.

«Ўз мамлакатимда ўзимни муҳожирдек ҳис қиляпман. Ҳиндистондаги барча фуқаролар эга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланолмайман. Бу Ҳиндистонда дунёвийлик учун қора кун», дейди Усмон Али.

Фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартиришлар Ҳиндистонда норозиликларни келтириб чиқарди ва кенг танқидларга сабаб бўлди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қонун мусулмонларни камситиши ҳамда мамлакат конституциясига мос эмаслигини айтмоқда.

Афғонистонлик яна бир муҳожир Фарҳод 15 йилдан бери Ҳиндистонда яшайди. Ҳар йили у визасини янгилашга мажбур. У хорижга чиқиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум. «Ҳатто Ҳиндистон ичида саёҳат қилиш ҳам қийин», дейди у.

«Биз жуда кўп ҳаракат қилдик, лекин бизни йиллар давомида фуқароликдан маҳрум қилиб келишди»

Афғонлар Ҳиндистон паспортисиз банкда ҳисоб рақам очолмайди, қонуний ишлай олмайди, бу уларни қашшоқликда яшашга маҳкум этмоқда.

Ҳиндистон ўнлаб йиллар давомида Афғонистоннинг яқин иттифоқчиси бўлиб келган. Мамлакат 1990-йиллардаги фуқаролар урушидан буён ўн минглаб мусулмон афғонларга, шунингдек, Афғонистоннинг кичик ҳинду ва сикх жамоаларига бошпана берди.

Бироқ Ҳиндистон БМТнинг 1951 йилдаги «Қочқинлик мақоми тўғрисида»ги конвенцияси ҳамда 1967 йилги тегишли протоколни имзоламаган.

Ҳиндистондаги афғонларнинг аниқ сони номаълум. БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги 2022 йилда Ҳиндистонда рўйхатга олинган 46 000 қочқиннинг аксарияти Афғонистон ва Мянмадан келганини билдирган.
Қолаверса, Ҳиндистонда яна бир неча минг ҳужжатсиз афғонлар ҳам истиқомат қилади, деб ишонилади.

«Кўпчилигимизда ижара ва бошқа харажатларни тўлаш учун пул йўқ», дейди, Афғонистон бирдамлик қўмитаси раҳбари Муҳаммад Қайс Малакзода.

Бу қонун расман дунёвий давлат бўлган, ўндан ортиқ диний гуруҳлар яшайдиган Ҳиндистонда биринчи марта фуқаролик учун диний мезонлар ҳисобга олиниши белгиланаётганини англатади.

Ҳуқуқ ташкилотларининг айтишича, қонундаги ўзгартириш Бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги ҳинд миллатчи ҳукуматининг 200 миллионлик мусулмон озчиликни янада четга суришга қаратилган уриниши.

Баҳром Ҳамроев: “Мусулмонлар Россиянинг душман эканини тушунишади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:54 0:00


«Янги таҳрирдаги фуқаролик тўгрисидаги қонун эътиқодига кўра камситишни қонунийлаштирадиган мутаассиб руҳдаги қонун», дея муносабат билдирди Халқаро Амнистия ташкилоти бошқаруви раиси Аакар Пател.

Танқидларга қарамай, янги қонун Афғонистондаги ҳинду ва сикх озчиликлари учун яхши имконият яратди.

Бир неча ўн йиллар олдин Афғонистонда 100 мингга яқин сикхлар ва ҳиндулар яшаган. Аммо уруш бошланиб, таъқиблар кучайганидан кейин кўпчилик мамлакатдан чиқиб кетди.

Аксар ҳиндулар 2018 ва 2020 йилларда бир қатор ҳалокатли тўс тўполонлардан кейин Афғонистонни тарк этди.

Дия Сингх Анжан Ҳиндистон пойтахтида ўнлаб йиллар давомида яшаб келаётган яна бир афғон сикхларидан бири.

«Энди қайсидир давлат идорасига борсак, биз ҳам фуқароларга берилган имтиёзлардан фойдалана оламиз».

Форум

XS
SM
MD
LG