Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:56

HRW Ўзбекистон ҳукуматини БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши тавсияларини бажаришга чақирди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк.

Ўзбекистон ҳукумати БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳи давомида берилган тавсияларни зудлик билан амалга татбиқ этиши лозим, деб баёнот берди Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти.

Бу ўринда гап инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар, блогерлар ва жинсий озчилик вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан тортиб ўтган йили Қорақалпоғистонда рўй берган ғалаёнларда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини тафтиш этишга қадар – бир неча ўнлаб тавсиялар ҳақида кетмоқда.

Универсал даврий шарҳ (УДШ) БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус механизми бўлиб, унинг доирасида халқаро ташкилотга аъзо 193 давлатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳар тўрт ярим йилда баҳоланади.

Ўзбекистоннинг бу борадаги ҳисоботлари 2008 йил декабрь, 2013 йил апрель ва 2018 йил май ойларида кўриб чиқилган.

8 ноябрь куни БМТнинг Женевадаги қароргоҳида Ўзбекистон ҳукуматининг тўртинчи даврий ҳисоботи Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов томонидан тақдим этилди.

Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари бўйича даврий ҳисоботини БМТда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов тақдим этган.
Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари бўйича даврий ҳисоботини БМТда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов тақдим этган.

Муҳокама жараёнида 84 давлат сўзга чиқди ва жами 244 та тавсия берилди.
Ўзбекистон ТИВнинг “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолари мамлакатнинг болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқларини ижобий баҳолаган, “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг ратификация қилганини олқишлаган.

Human Rights Watch'га кўра эса, қонунчиликдаги ижобий ўзгаришлар эътироф этилгани ҳолда, зикр этилган йўналишларда кўпроқ амалий ишлар қилиш кераклиги уқтирилган.

“Ўзбекистондаги вазият муҳокамаси жараёнида билдирилган тавсиялар, хавотирлар кўлами ва қамрови мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш учун Ўзбекистон анча кўп ҳаракат қилиши кераклигини кўрсатади. Ўзбекистон кўтарилган масалалар орасидан айримларини танлаш билан чекланмай, барча тавсияларни истисносиз амалга татбиқ этиши муҳимдир”, дейди Human Rights Watch'нинг Марказий Осиё бўйича эксперти Мира Риттман.

Бир қатор давлатлар Ўзбекистон ҳукуматидан Қорақалпоғистонда 2022 йил июль ойида рўй берган оммавий норозилик намойишлари пайти содир этилган инсон ҳуқуқлари бузилиши жиноятлари учун айбдорларни жазолашни талаб қилган.

Қорақалпоғистон: Қонли намойишлардан бир ой ўтиб кўплаб саволлар очиқ қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:58 0:00

Норвегия, Канада ва Чехия бу борада мустақил комиссия ташкил этиш лозимлигини уқтирган. Аввалроқ АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ мамлакатлари айни шундай талаб билан чиққан эди.

Ўнлаб давлатлар Ўзбекистонда ноҳукумат ташкилотлар фаолияти учун шарт-шароитни яхшилаш, жумладан, фуқаролик жамияти гуруҳларини рўйхатга олиш жараёнидаги сансалорликка барҳам бериш керак деб ҳисоблайди.
Универсал даврий шарҳ муҳокама чоғида яна ўнлаб давлатлар Ўзбекистонда жинсий озчилик – ЛГБТ вакилларига (лесбиян, гей, бисексуал ва трансгендерлар) нисбатан тоқатсизлик муаммосига эътибор қаратган.

Ўзбекистонда ЛГБТ вакилларига қарши қўлланадиган ва муттасил танқид қилиб келинаётган ҳуқуқий асос – Жиноят кодексининг 120-моддасидир: “Бесоқолбозлик, яъни эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши – бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Халқаро ташкилотларга кўра, мамлакатда сўнгги икки-уч йил ичида ҳукумат фаолиятига нисбатан танқидий позицияда бўлган журналист ва блогерларни таъқиб қилиш, қамаш ҳолатлари кўпайган.

БМТ кенгашидаги муҳокамаларда қатнашган 14 давлат ҳам Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги ҳолатини хавотирли деб баҳолаб, ҳукумат олдига журналист ва блогерларнинг хавфсиз фаолиятини таъминлаш шартини қўйган. Шунингдек, қамоқхоналардаги барча журналист, блогер ва фаолларни зудлик билан озод этиш талаби янграган.

Стив Свердлов: “Ўзбекистонда диний эркинликлар доираси торайиб бормоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:42 0:00

Ҳисобот муҳокамаси давомида Ўзбекистон ҳукуматига қийноқларга оид мурожаатларни ҳаққоний текшириш ва айбдорларни жазога тортиш мажбурияти яна бир карра эслатилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолари расмий Тошкентга БМТнинг Қийноқлар ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши конвенцияси Факультатив протоколини тасдиқлашни тавсия қилган.

Форум

XS
SM
MD
LG