Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 09:49

Сперматозоиди озайган эркакларнинг касалликка чалиниш хавфи юқори экани аниқланди


Янги тадқиқот натижаларига кўра, манийидаги спермотозоидлар сони камайган эркакларда турли касалликларга чалиниш эҳтимоли юқорироқ бўлади.

Италияда 5 177 нафар эркак орасида ўтказилган тадқиқот сперматозоиди озайган эркакларнинг ошиқча вазн, юқори қон босими ҳамда «ёмон» холестеринга эга бўлиш хавфи 20 фоизга юқорироқ эканлигини кўрсатди. Қолаверса, бундай эркакларда тестостерон миқдори ҳам оз бўлиши аниқланган.

Тадқиқот муаллифларининг айтишича, юқоридаги натижалар сперматозоиди озайган эркаклар бошқа касалликлар учун ҳам кўрикдан ўтиши кераклигини кўрсатади.

Фарзандсизликдан азият чекаётган ҳар уч жуфтликнинг бирида бунга эркакнинг сперматозоидлари сони озайгани сабабчидир. Аммо янги тадқиқот муаллифлари маний сифати эркакларнинг умумий соғлиғи билан қандай боғлиқ эканлигини аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, сперматозоид озайиши эракларда семириш ва қон босими ошиши хавфини оширади. Бу эса, ўз навбатида қандли диабет, юрак хасталиги ҳамда инсультга чалиниш хавфини оширади.

Қолаверса, бундай эркакларда тестостерон оз бўлиши хавфи 12 баробарга кўпдир. Тестостерон озайиши мушакларни кичрайтириб, суякларни мўрт қилиб қўйиши мумкин.

Тадқиқот етакчиси доктор Алберто Ферлин:

- Бепушт эркакларда бошқа жиддий муаммолар ёки риск факторлари бўлиш хавфи юқорироқ бўлиб, бу улар ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда умрларини қисқартириши мумкин, - деди.

Аммо тадқиқот муаллифлари ушбу натижалар сперматозоид озайиши метаболизм муаммоларига олиб келишини эмас, балки иккиси ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатишини таъкидлашди.

Шеффилд университетининг андрология бўйича профессори Аллан Пейси наслсизлик ва саломатлик ўртасидаги боғлиқликни янада аниқроқ ўрганиш учун кўпроқ изланиш ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

Юқорида тилга олинган тадқиқот натижалари Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган ENDO 2018 йиллик конференциясида тақдим этилади.

XS
SM
MD
LG