Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 07:00

Водородда юрувчи илк поезд Германияда йўловчи таший бошлади


Водородда ишлайдиган мотор.

Душанба куни Германияда водород билан юрувчи дунёдаги биринчи поезд ишга тушди. Франциянинг Alstom ширкати ишлаб чиққан икки мовий Coradia iLint поезди Германия шимолидаги Куксхафен, Бремерхафен, Бремерфёрде ҳамда Букстехуде шаҳарлари ўртасида қатнай бошлади. 100 км масофага чўзилувчи ушбу йўналишдаги аҳоли пунктларини бугунга қадар дизель двигателли поездлар боғлаб турган эди.

Alstom директори Анри Пупар-Лафарж Бремерфёрде шаҳрида бўлиб ўтган очилиш маросимида:

- Жаҳондаги илк водород поезди тижорий хизмат кўрсатишни бошлаяпти ва серияли ишлаб чиқаришга тайёр, - деди.

Атроф-муҳитни заҳарламайдиган поездларга Бремерфёрде станциясида водород қуйилади.

Ширкат 2021 йилгача Қуйи Саксония штатини 14 поезд билан таъминламоқчи. Мамлакатнинг бошқа штатлари ҳам бу поездларга қизиқиш билдирган.

Водород поездларнинг ёнилғи элементлари водород ва кислороддан энергия ишлаб чиқаради. Бу жараён якунида фақат буғ ва сув ажралиб чиқади.

Ишлаб чиқарилган ортиқча энергия литий батареяларда сақланади.

Coradia iLint поездлари бир баллон водород билан тақрибан 1,000 км масофани босиб ўтади.

Лойиҳа менежери Стефан Шранк AFP агентлиги билан суҳбатда:

- Табиийки, водород поезди дизель поездидан қимматроқ, аммо ундан фойдаланиш арзон, - деди.

Ширкат расмийларининг айтишича, бошқа давлатлар ҳам, жумладан, Буюк Британия, Нидерландия, Дания, Норвегия, Италия ҳамда Италия водород поездларини харид қилишни режалаштирмоқда.

Франция ҳукумати эса мамлакатда 2022 йилгача илк водород поезди ишга туширилишини истайди.

XS
SM
MD
LG