Исроилда муддатидан олдин сайлов ўтказилиши кутилмоқда. Дунë сайлов натижалари Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари жараëнига қандай таъсир кўрсатишини кузатаëтган пайтда 1919 йилга тегишли қўлда чизилган қуйидаги суратлар Ўрта Шарқдаги ҳаëт бугунгидан анча фарқли бўлганлигини кўрсатади.
100 йил олдинги Исроил ва Ғарбий соҳил
1
Қуддуснинг 1919 йилги кўриниши. Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонийлар империяси таркибидан ажратиб олинган Фаластин ва Қуддусга 1919 йилда британ кучлари келиб ўрнашди.
2
Дамашқ дарвозаси олдида юк карвони. Ҳозирги кунда шаҳарда 780 минг аҳоли яшайди. Миллатлар Лигаси докладида келтирилишича¸ Фаластин аҳолиси 1920 йилда 700 минг бўлган.
3
Қуддусда бозор. Миллатлар Лигаси маълумотига кўра¸ 1919 йилда Фаластин аҳолисининг 90 фоизини араблар ташкил қилган. Кейинги тўрт йилда Европадан 40 минг яҳудий келган.
4
1919 йилда анъанавий ҳунармандчилик гуллаб яшнаëтган эди - суратда қишлоқ дурадгори плуг ясамоқда.