Линклар

Ўзбекистон келажакда йилига 50 мультфильм ишлаб чиқарадиган давлатга айланмоқчи

  • Абдулла Искандар/Озодлик

Қозоғистон давлати мултфильмлар учун катта маблағ ажратади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори биноан қабул қилинган миллий кинематографияни ривожлантириш дастури доирасида «Ўзбеккино» Миллий агентлигига 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 тадан мултфильм ишлаб чиқаришга маблағ ажратилди.

Шунингдек, «Ўзбеккино» болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш бўйича топшириқ олди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигида мултфильмлар ишлаб чиқаришга масъул мулозим Мавзур Маҳмудовнинг айтишича¸ “Ўзбекфильм” студиясида илгари плёнкага кимëвий ишлов берадиган лаборатория жойлашган улкан бинода мултфильм ишлаб чиқарадиган цех очилмоқда.

Суҳбатдошга кўра, шу кунларда «Ўзбеккино» Миллий агентлигида янги олинадиган анимацион фильмларнинг сценарийлари тасдиқланган.

Совет даврида халқаро совринлар олган ўзбек мультипликацияси кейинги 25 йил мобайнида ривожланмасдан қолиб кетгани кузатилади. Ўзбек кино ва театр артисти Зуҳра Солиева назарида ҳукумат қарори ортидан болалар учун анимацион кинолар олиш суръати тезлашади.

Солиевага кўра “Зумрад ва Қиммат” форматидаги мультфильмларни ўзбек ëш томошабинлари кутмоқда.

"Союзмультфильм" киностудиясида “Game Over” анимацион фильмини суратга олган ўзбек киночиси Худойберган Юсуповга кўа, “Зумрад ва Қиммат” форматидаги мултфильмлар билан узоққа бориш қийин:

- Ҳам тижорий¸ ҳам ижодий муваффақият қозониш учун кўп серияли мультфильм олиш керак. Россиядаги Анимакорд студияси суратга олган “Маша ва Айиқ» мультфильмининг муваффақияти бунга мисол. Kidz Global сўровига кўра¸ бу фильмни Индониезияда 95 фоиз бола ва Италияда 88 бола танир экан. Бу муваффақият ортида давлат эмас, оддий ширкат турибди, дейди суҳбатдош.

Москвада ижод қиладиган кинорежиссёр Улуғбек Йўлдошев мультфильм соҳасини биладиган мутахассисларнинмг аксари чет элга кетганини айтди.

Йўлдошевга кўра, президент қарори қоғозда қолиб кетаверади:

- Чунки буни амалга оширадиган кадрлар йўқ¸ дейди суҳбатдош.

Йўлдошевга кўра¸ йилига 50 та мултфильм ишлаб чиқариш ҳазилакам иш эмас:

- Бутун бошли СССРда йилига 20-30 мултьфильм ишланган. Масалан, СССР тарқалишидан олдин 1990 йили 31 та мулътфильм олинган. Энг ривожланган деганимиз 1983 йили 36 та мультфильм олинган. 2016 йили Россияда 16 та мультфильм суратга олинган¸ дейди суҳбатдош.

XS
SM
MD
LG