Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 16:45

Ўзини осган мардикор йигитнинг жасади уч кундан сўнг молхонадан топилди


Навоийдаги мардикор бозори

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги Гулшан маҳалласида яшаган 24 яшар Жаҳонгир Облоқулов 3 июнь куни иш излаб кетяпман деб уйдан чиққан ва молхонага кириб ўзини осган.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, орадан уч кун ўтиб, қўланса ҳид чиққандан кейин, унинг яқинлари молхонага кириб, уни осилган ҳолда кўришган.

Суд-тиббиёт экспертизаси Жаҳонгирни ўзини уч кун олдин осганлигини тасдиқлаган. Бу иш юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бормоқда.

Марҳум қўшниларидан бирининг Озодликка айтишича, Пахтачи туманидаги Дўстобод қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Гулшан маҳалласида яшаган Жаҳонгир Облоқулов ишсиз бўлиб, рўзғорини мардикорчилик билан тебратган:

“Онасининг айтишича, Жаҳонгир шанба куни ишга кетяпман деб уйдан чиқиб кетган. Лекин у уйдагиларнинг кўзини шамғалат қилиб, молхонага кириб кетган экан. Икки кеча уйга келмаган, онаси ва ҳомиладор хотини хавотир бўлган. Учинчи кун молхона томондан сассиқ ҳид кела бошлаган ва кириб кўришса у осилиб турган экан”, деди гулшанликлардан бири.

Исми сир қолишини сўраган Гулшан маҳалла фаолларидан бирининг тахмин қилишича, Жаҳонгир иқтисодий қийинчиликларга дош беролмай, ўзини осган бўлиши мумкин:

“Бу йигитни яхши биламан. Камбағал оиладан, отаси йўқ, хотини ҳомиладор ва касал бўлган. Хотинини даволатиш учун пул тополмаган. Мардикорликдан топгани эса рўзғордан ортмаган. Бизда ишсизлик даражаси жуда юқори. Имкони борлар Россияга кетган, имкони йўқлари Навоийдаги мардикор бозорига боради. Бирор иш чиқса яхши. чиқмаса, уйга яан қуппа-қуруқ қайтиб келади”, дейди маҳалла фаоли.

Пахтачи тумани ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:

“Милициядан олган маълумотимга кўра, унинг ёнидан хат-пат чиқмаган. Ҳеч кимга ҳам ўз жонига қасд қилиши мумкинлиги тўғрисида ҳам гапирмаган. Суд-тиббий экспертизаси уни қарийб уч кун осилган ҳолда турганлигини аниқлаган. Айни пайтда бу иш юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бормоқда”, деди мулозим.

Ўзбекистонда турмуш қийинчиликларига дош беролмай ёки катта миқдорда қарздор бўлиб қолган шахсларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраб туради.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқанд вилоят Халқ депутатлари кенгашида қилган чиқишида¸ вилоятдаги долзарб муаммолар қаторида аëллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш даражасининг юқорилигича қолаëтганини тилга олган эди.

“Бу кўрсаткич 145 тани ташкил этади”¸ деган президент¸ бу рақамнинг қайси даврга оид эканини ҳам¸ аëлларни ўзини ўлдиришга мажбурлаëтган омилларни ҳам аниқлаштирмаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти​га кўра, 2010 йилда ҳар 100 минг ўзбекистонликдан 7 нафари ўз жонига қасд қилган бўлса¸ 2016 йилга келиб¸ бу нисбат ҳар юз мингдан 9,2 ни ташкил қилган.​

Бу ташкилотнинг 2016 йилги ҳисоботига кўра¸ ўз жонига қасд қилиш дунë бўйлаб 15-29 ëшдагилар ўртасида энг кўп учрайди ва кейинги йилларда суицид 15-19 ëшдаги қизлар ўртасидаги ўлимнинг биринчи сабабига айланган; ўзини ўлдираëтганларнинг 80 фоизга яқини камбағал ëки ўртаҳол оилалардан.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG