Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:03

МИБ бошлиғи 32 ходимини ёппасига онасидан сўкди


Огоҳлантирув: Масала моҳиятини очиб бериш зарурати туфайли мақолада ўрганилган аудиофайлларда янграган ҳақоратларни ёзишга мажбур бўлдик.

Бир амалдорнинг қўл остидаги ходимлар шахсиятини таҳқирлаётгани, онасидан ҳақорат қилаётгани ёзилган аудиоёзув Озодликка келиб тушди.

Бу аудиони Озодликка тақдим қилган Мажбурий ижро бюроси ходимларининг иддао қилишича, ҳақорат қилаётган амалдор уларнинг бошлиғи - Наманган вилоят, Уйчи туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Шерали Мамаризаевдир.

Ходимларнинг айтишича, бу аудиолардагидан олдинги ҳақоратлари хусусида улар президент порталига шикоят қилган, лекин бошлиқ фақат интизомий жазо билан қутулган.

Ижрочи ходимларнинг иддаосича, бошлиқ интизомий жазо олганидан кейин, гарчи онадан сўкишни тўхтатган бўлсада, лекин ходимларни шахсиятни таҳқирловчи “к...т, хезалак, блядь, тварь, ҳароми” каби сўзлар билан ҳақоратлашда давом этмоқда.

Наманган вилоят Мажбурий ижро бюроси кадрлар бўлими бошлиғи бу масала “ички ҳал қилингани”ни тасдиқлади, лекин бу ҳақда маълумот беришдан бош тортди.

МИБ бошлиғи ходимларини ёппасига онасидан сўкди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:48 0:00
Бевосита линк

"Шерали Мамаризаевнинг қўл остидаги ходимларини ҳақорат қилаётгани" акс этгани иддао қилинган учта аудиофайлнинг умумий узунлиги 14 минутни ташкил этади.

Бу аудиофайлларни юборган ходимнинг айтишича, улар ўтган йилнинг охирида ва жорий йилнинг баҳор ойларида ёзиб олинган.

“Қандай қилиб ҳазм қиласан, бу ҳақоратларни?”

Биринчи аудиофайлдан англашинича, аҳолининг дебиторлик қарзини ундиришга бағишланган мажлис декабрь ойларида бўлиб ўтган.

Уйчи туман МИБ бошлиғи Шерали Мамаризаев.
Уйчи туман МИБ бошлиғи Шерали Мамаризаев.

Унда, МИБ бошлиғи Шерали Мамаризаевники, деб иддао қилинаётган овоз эгаси бюронинг ходимларини ёппасига онадан сўкишдан бошлайди ва Хайрулло Асқаров деган ходимнинг ўлиб кетган отасини ҳам таҳқирлайди:

“Онасини раком қўйиб с..., жонга тегди булар. Асқаров Хайрулло. 33 фоизни ташладингми? Қ... қўясанми энди, олти кун вақт қолдию. К..т, к..тмисан, зотинг к...тми сени? Ўзингни қўлга ол энди, ўзинг қолмадинг, отанг қолмади, к..тдан олиб к...тга солмаган. Қанақа қилиб ҳазм қиласан, бу ҳақоратларни? Мен сенга қойил қолдим лекин. Қанақа қилиб ҳазм қиласан? Дадангни с.. билан пайдо бўлгансан, шунинг учун ўша одамнинг ҳурматини қилиб қўй, агар тирик бўлса. К...т дегани, зотинг к...т, дегани. Бу даданг ҳам ҳам к...т деганида. Неужели падари бузругворингни к...т дейишига қараб турсанг?, дейди бошлиқ.

“Сен ҳаромидан ортган”

Шерали Мамаризаев, деб иддао қилинаётган амалдорнинг “поскудалар, блядь, қанақа поскуда халқсан, блядь, тварь! Электрни ўзими, ноинсоф сенда, газ йўқми? Нимага ташамадинг? Ҳеч бўлмаса йилнинг охирида қил, ҳаромдан туғилган! Сен к...т хонадон топилмаяпти деб юрибсанми”, деган гапига ходимлардан кимдир эътироз билдирганда бошлиқ яна Акмал деган ходимини бўралатиб сўка бошлайди:

“Кўчангни топиб бераман, сенга, ит эмган, сен Акмал пидараз, блядь, ҳаромидан тарқаган! Сен ҳаромидан ортган, мен якшанбада газни сал кўтариб олай деб тадбир қилдим. Эй, ҳаромидан туғилган, блядь? Ҳой ит эмган бу ёққа кел, бу ёққа кел итдан тарқаган”, деб бошлиқ бошқа ходимини таҳқирлайди:

“Исматов, қани Исматов. Эй итдан тарқаган, нега кетмайсан ишдан? Шуми туширган пулинг, ифлос. Шуми бори? Каламушсан сен, башарангни қарае, сассиқ, исқирт блядь, дейди амалдор ва бошқа ходимини “ҳезалак”, деб сўкади.

“Ерга қараб туравер, ҳезалак! Ундан кўра, хотинингни айт, келсин, ишга оламан. Ўша яхши ишлайди, аёл киши бўлиб”, дейди бошлиқ.

“Онангни эшак с....лар”

Озодликка келган иккинчи аудиофайлда МИБ бошлиғи Шерали Мамаризаевники эканлиги иддао қилинаётган овоз эгаси яна ходимларини онадан ҳақорат қилишидан бошлайди:

“Ҳой, жиннимисан, ҳов жалаб, жиннимисан? Нега туширмайсан? Сен ишламасанг, нега кетмайсано?(шу жойда кимдир бошқа бировни ургани, тарақа-туруқ шовқини эшитилади – таҳр). Нимага кетмайсанов, онангни эшак с...н жалабни боласи! Онангни а...га с... сени, жалаб, блядь! Онангни эшак с.... Кеча ҳам бир қанча гап гапирдим, онангни эшак с..., жалабдан қочган, блядь! Кеча ваъда бериб кетдинг, нега ҳар куни келаверасан, безрайиб? Онангни эшак с..., жалабни боласисан, блядь!"

Шундан сўнг бошлиқ, ҳамма ходимларини умумлаштириб сўка бошлайди:

“Кеча қанча гапирдим, блядь, онангни эшак с...лар, блядь! Нимага қилмайсан? Ҳе оғзингга қ..., онангни эшак с...лар! К...тлар блядь, Уйчини к...тлари. Онагинангни эшак с... блядь, онангни а...га кириб кетасан. Қиб қўймайсанми, онангни (бақиради -таҳр.) с... блядь!

“Пўписа қилиб бўлса ҳам пул ундир!”

МИБ бошлиғиники эканлиги иддао қилинаётган овоз эгаси қарздорлардан кам пул ундираётган ходимларини қарздор аҳолига пўписа қилмаётганликда айблар экан, уйчиликларнинг шахсий ғурурини топтовчи сўзлар билан ҳақорат қилади:

“Эртага, эртага, деб ҳамма ёқни а...ни чиқариб қўйдингку, эе, к...т! Нимага қилмайсан, эй, г..н! Зўрмисан, а, Уйчининг зўри сенми? К...тсан, сен уйчиликлар, биласанми? Миллиардлаб қарз осилиб ётибдику, аҳоли бўйнида. Нега ундирмайсан? Газ ёниб турган бўлса, нега узмайсан, нега пўписа қилмайсан, бориб? Башарангга с...йлар, сендан пидараз одам борми? Уйчидан бошқа жойда ҳам шунақа одамлар яшайдими? Ҳей, башарангга с...й, к...тлар, блядь, голубойлар! Қачонгача гап эшитасан, голубой блядь, 620 минг сўм деб, блядь”, деди овоз эгаси.

“Туҳмат қилиб бўлса ҳам жавобгар қиламан!”

Озодликка келган учинчи аудиофайлда, овоз эгаси гап қайтарган ходимлардан бирини туҳмат қилиб бўлса ҳам жавобгар қилиб юбориши ҳақида пўписа қилади:

“Гап қайтарасан, жалаб, блядь, сен билан особий ишлаяпман. Г...н, туҳмат қилиб бўлса ҳам, сени жавобгар қиламан! Тили чиқиб қолди, у г...нни. Ўзи к...ти б...қ. Нимага электрга ташламадинг, ҳўв г...н, муттаҳам блядь! Мана бу ёғини тўғрилаб қўй, кейин муттаҳамчилик қилгин, к..т! Уриб, а...нгни чиқариб қўяману, эркак эмассанда сен, к...тсан! Больницага бориб, ётволасан, к...тваччасан, сен! Бўлмаса туриб, тепиб, а...нгни чиқариб қўяман. Сенга ўхшаган қанжиқларга қўл кўтармайманда мен, терпиласан, сен! Терпила блядь, ҳозир кўтингга тепаман ёки бир шапалоқ соламан, больницага бориб ётиб оласан, к...тга ўхшаб. Мени бошлиқ урди, вааа деб ётиб оласан, ўшанга сенга қўл кўтармайман. Эркак кишига қўл кўтараманда, мен, к...т одамга кўтармайман. У ёғига ўзингга баҳо бериб оловрасан”, дейди Уйчи тумани МИБ бошлиғи Шерали Мамаризаевники эканлигини ходимлари иддао қилаётган овоз эгаси.

Шерали Мамаризаев Озодлик саволидан қочди

Озодлик Уйчи тумани Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Шерали Мамаризаев билан мулоқотда, унинг телефондаги овози ауидиофайлдаги овозга ўхшаш эканлигига ишонч ҳосил қилди.

Шерали Мамаризаев, аввал аҳолидан дебиторлик қарзи ундириш ишлари муаммоли бораётганини айтар экан, Озодлик мухбирининг “сиз ходимларингизни онасидан сўкар экансиз, шу тўғрими”, деган саволига қаердан олдингиз бундай гапни, деган маънода эътироз билдирмади, балки дарҳол “идорага келинг шу ерда гаплашамиз”, деб алоқани узди.

Наманган вилоят МИБнинг кадрлар бўлими бошлиғи Аҳаджон Низомов, Шерали Мамаризаев масаласи “ички ҳал қилингани”ни тасдиқлади, лекин бу ҳақда тўлиқ маълумот беролмаслигини айтди.

Порталга мурожаат... интизомий жазо

Озодлик боғланган Уйчи тумани МИБининг исми сир қолишини сўраган ходимининг айтишича, 32 нафар ходимдан 25 нафари, бошлиқнинг устидан арз қилиб, президент порталига мурожаат қилган, лекин уларнинг жорий йил февралидаги аризаси жиддий текширилмаган:

“Порталга арз қилдик, лекин ҳар бир ходим билан учрашиб, бу воқеа жиддий текширилмади. Фақат мажлисда, Шерали Мамаризаевнинг ўринбосари, сизларнинг аризаларингиз текшириб чиқилди ва бошлиққа нисбатан итизомий жазо қўлланилди, деб айтди. Лекин у қанақа интизомий жазо эканлигини айтмади. Ўшандан сўнг, бошлиқ онадан сўкишни бас қилган бўлса-да, лекин шахсни таҳқирловчи, “к...т, ҳароми, гандон, хезалак, ифлос каби сўзлар билан ҳақорат қилишда давом этмоқда.”, дейди ходимлардан бири.

Уйчи тумани МИБ ходимлари бошлиқларининг уларни ҳақорат қилаётгани ҳақида вилоят прокуратураси ва вилоят Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Шуҳрат Қосимовга ҳам шикоят қилишгани, лекин уларга "жим юринглар, бўлмаса ишдан кетасизлар", деган жавоб бўлганини ҳам қўшимча қилдилар.

Исми сир қолишини сўраган бошқа бир ходим, бошлиқнинг шахсни таҳқирловчи бу ҳақоратларига жавоб берилмаётганини шундай изоҳлайди:

“Тўғри, қаттиқ ҳақорат қилади. Ҳеч ким ўзингни онангни.. деб айтолмайди. Чунки, ишини йўқотиб қўйишдан қўрқади. Бошлиқ “сен уйчиликлар, сен наманганликлар”, деб кўп ҳақорат қилади. Унинг ўзи Қўқондан, маҳаллийчилик қилади. Режани тўғри тақсимлай олмайди. Қандай қилиб бўлса ҳам, сўкиб, қўрқитиб бўлса ҳам аҳолидан қарзни ундир деб босим ўтказади. Ишни зўравонлик устунига қурган. Лекин, аҳолининг аҳволини биз ҳам кўриб турибмиз”, дейди МИБ ходимларидан бири.

Ўзбекистон Бош прокуртураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси 2017 йилнинг май ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тузилган эди.

Фармон билан энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга Мажбурий ижро бюроси масъул этилган.

XS
SM
MD
LG