Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:51

Мирзиёев: Маҳалласида жиноят содир бўлган инспектор ойлигининг 30 фоизи ушлаб қолинади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ички Ишлар вазирлиги билан Хоразм ҳокимлигига бир ой муддатда “Хавфсиз ҳудуд” концепциясини ишлаб чиқишни топширди. Бу концепцияга кўра, ички ишлар ходимларининг асосий қисми посёлка ва қишлоқ аҳоли пунктлари яқинида фаолият юритиши ва жиноятчиликнинг олдини олиш зарур. Президент, шунингдек, маҳалласида жиноят содир бўлмаган инспекторга ойлигининг 30 фоизи қўшиб берилиши, акс натижада эса ойликнинг 30 фоизи кесиб ташланиши таклифини киритди.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 14 октябрь куни чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари тузилмасини қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтди:

“Ходимларнинг асосий қисми посёлка ва қишлоқ аҳоли пунктларига яқин жойларда фаолият юритишини таъминлашимиз керак”, деди президент.

Президентнинг айтишича, “профилактика инспекторлари бундан буён ички ишлар органларининг маҳалладаги вакили эмас, балки маҳалланинг ички ишлар органларидаги вакили сифатида ўз ишини ташкил этиши керак”.

Мирзиёев, профилактика инспекторларининг маошлари уларнинг ҳудудларида қанча жиноят содир этилган ва этилмаганига қараб белгиланиши керак, деди:

“Ўз ҳудудида яшайдиган фуқаролар томонидан жиноят содир этилишига йўл қўймаган маҳалла раиси ва профилактика инспекторига ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида мукофот пули бериш ва, аксинча, жиноят содир этишга йўл қўйилган тақдирда эса уларга нисбатан ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима қўллашни назарда тутадиган тартиб ишлаб чиқилсин”, деди президент.

Мирзиёев Хоразм вилоятини жиноятлардан бутунлай холи ҳудудга айлантириб, бу борада Хоразм тажрибасини яратишни таклиф қилди.

Мирзиёев топшириғига кўра, жорий йилнинг 1 декабрига қадар Хоразм вилоятида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари уй-жой ва автотранспорт воситалари билан таъминланиши шарт.

Шарҳларни кўринг (22)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG